Latest news

14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  0 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  7 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  2 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2

Австралия "тўсиғи"дан ўтишга ким сабабчи бўлади? News

Австралия "тўсиғи"дан ўтишга ким сабабчи бўлади?

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги нимчорак финали доирасида Австралия билан ўйнайди.

Ғолиб чорак финалга, мағлуб уйига қайтади. Қаршимиздаги рақиб амалдаги Осиё Кубоги соҳиби эканини барча тушуниб турибди. Таркибида Англия, Голландия, Германия каби мамлакатлар клубида ўйнаётган футболчилар бор бўлган "соккерузлар"ни мағлуб этиш қийин, лекин буни уддаласа бўлади. Хўш, мана шундай кучли рақибни мағлуб этишга ким ёрдам беради?


Элдор Шомуродов
БААдаги Осиё Кубогида ўзини ёрқин томонлама намойиш этаётган "Ростов" ҳужумчиси гуруҳдаги учала баҳсда гол уришга эришди. Айни пайтда бутун бошли Осиё Кубогида фақат қатарлик Алмоез Али Шомуродовдан кўпроқ гол урган. Демак Элдордан Австралияга қарши ўйинда ҳам гол кутсак бўлади. Ҳужумчимизда баланд ва жисмонан бақувват бўлган австралиялик ҳимоячилардан чаққонлик эвазига қочиб кетиш имконияти албатта бўлади.





Ўткир Юсупов
Захирада ўтирган дарвозабонимиз қандай қилиб бизни чорак финалга олиб чиқиши мумкин? Бу плей-офф учрашуви ва унда ғолиб аниқланиши шарт. Агар асосий ва қўшимча дақиқаларда дуранг қайд этилса чорак финалга ким чиқишини пенальтилар серияси ҳал қилади. Игнатий Нестеров терма жамоамизнинг биринчи рақамли посбони, бунга шубҳа йўқ. Гуруҳ босқичида Нестеров Ўзбекистон терма жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолганини барча кўрди. Аммо "Қўқон-1912" дарвозабони пенальтиларни қайтаришда омадлироқ ҳисобланади. 2018 йилги Суперлигада Юсупов дарвозасига 4та пенальти белгиланди ва шундан 3тасини посбон қайтаришга эришди.





Одил Аҳмедов
Жамоамиз сардори Уммон билан учрашувда ғалабамиз сабабчиларидан бири бўлди. Биз учун қийин ўтаётган баҳсда битта аниқ зарба билан вазиятни ўзгартириб юбора олди. Аҳмедов бир неча бор терма жамоамиз жонига оро кирган, буни мухлислар яхши билишади. Япония билан баҳсда Купер Аҳмедовга хордиқ чиқариш имконини яратиб берди. Австралия билан ўйинда Аҳмедов икки карра иштиёқ билан майдонга тушади. Сабаби у 2011 йил Қатардаги Осиё Кубогида Австралияга қарши ўйнаган ва 0:6 ҳисобида мағлуб бўлган эди.





Эктор Купер
Айни пайтда жамоамиз устозининг тажрибасига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Японияга қарши баҳсдан олдин рақиб танламаслигини, Осиё Кубогини ютиш учун ҳар қандай рақибни мағлуб этиш кераклигини айтди. Япония билан баҳсда хатто бир қанча етакчиларга дам берди. Деярли ярим йилдан буён Ўзбекистонни бошқараётган Купер учун энг муҳим баҳс эртага бўлади. Тўғри бу мураббий фаолияти давомида 8 марта финалда мағлуб бўлган. Бироқ эртага финал эмас нимчорак финал эканини унутманг.



Балки умуман бошқа футболчи туфайли чорак финалга чиқармиз. Шахсан менга фарқи йўқ, эртага Австралияни мағлуб этсак бўлгани.

Rating: +85   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика