Latest news

23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  0 22:35АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2 (матнли трансляция)  136 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  0 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  59 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  4 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  417 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3

Австралия терма жамоаси ҳақида News

Австралия терма жамоаси ҳақида

Бугун, 21 январ куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогининг 1/8 финал босқичида Австралияга қарши кураш олиб боришади.

Ушбу баҳсдан олдин рақиб жамоа ҳақида қисқача маълумот беришга ҳаракат қилдим.

Ҳимоя
Австралия бош мураббийи Грэм Арнольд ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган футболчиларни алмаштириш билан банд. Биринчи турда ўнг қанотда Жошуа Рисдон ўйнаган бўлса, кейинги иккита баҳсда Раян Грант бу жойни эгаллади. Ярим ҳимояда ўйнаётган жамоа сардори Марк Миллиган эса Трент Сейнсбери ўрнига марказий ҳимоячи ролини бажарди. Чап қанотда ҳаммаси яхши, Азиз Бехич мураббий унга шубҳа билан қарашига йўл қўймаяпти. Ҳужумларнинг катта қисми Бехич орқали амалга оширилади. Азиз чап қанотдан узатмалар бериб, жамоадошларини жарима майдончаси ичига чорлайди. Футболчилар иккинчи қаватдаги курашларнинг кўпида зафар қучишмоқда. Дарвоз томон берилган зарбаларнинг 40таси қайтарилган. Бу кўрсаткич бўйича Австралия 24та жамоа ичида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Қанотлар етарли даражада фаол бўлсада, ҳимоявий ҳаракатларда муаммолар бор. Австралия дарвозаси томон уюштирилган кўплаб ҳужумлар айнан қанотлар орқали амалга ошган.

(Азиз Бехич)



Ярим ҳимоя
Майдон марказида ҳам ўзгаришлар тўхтамаяпти. Биринчи баҳсда асосий таркибда бўлган Массимо Луонго Фаластин билан учрашувда захирадан майдонга тушди. Иорданиядан учралган мағлубиятдан кейин мураббий таянч зонасига "Халл Сити" футболчиси Жэксон Ирвинни қўйди. Ирвин Австралиянинг иккита учрашувида тўлиқ ҳаракат қилди. Бу футболчи рақиб ҳужумларини бартараф этиш билан бирга стандарт вазиятларда рақиб жарима майдончасида пайдо бўлмоқда. Унинг иккинчи қаватдаги устунлиги ҳужумда ҳам ёрдам беряпти. Плэймейкер Томас Рогич ва Ирвинни ҳисобга олмасак, учинчи ярим ҳимоячи ким бўлиши аниқ эмас. Ушбу чизиқ вакиллари оддийроқ ўйнашни маъқул кўришади ва кўпроқ қанотларга пас беришади. Австралияликлар паслар сони бўйича (1618та) турнирда учинчи бўлиб туришибди, бизникилар эса еттинчи (1468та пас).

(Жэксон Ирвин)


Ҳужум
Авер Мабиль, Крис Икономидис ва Жейми Макларен ҳужум учбурчагини ташкил қилади. Чапда Икономидис, ўнгда Мабиль қанот ҳимоячиларига муаммо туғдирса марказда Макларен классик форвард вазифасини бажаради. Бу трионинг энг хавфли вакили Авер Мабиль ҳисобланади. У гуруҳ босқичидаги 3та ўйинда 20та кросс амалга оширди ва 2та гол уришга муваффақ бўлди. Мабиль иккала оёқда аниқ зарба бера оладиган футболчиларнинг бири. Чап қанотда Икономидис дриблинглар амалга ошириб, рақибни қўполлик ишлатишга мажбур қилади. Статистика бўйича Австралия терма жамоаси футболчилари орасида Крис Икономидис ўз жамоаси учун энг кўп стандарт ишлаб берган экан. Ўртада ўйнайдиган Макларен иккинчи қаватдаги жангларда кучли. Австралияликларнинг 6та голидан 2таси бош билан, яна 2таси жарима майдончаси ташқарисидан урилган.

(Авер Мабиль)

Австралия терма жамоасининг тахминий таркиби
Дарвозабон: Мэтью Райан
Ҳимоячилар: Азиз Бехич, Марк Миллиган, Милош Дегенек, Раян Грант.
Ярим ҳимоячилар: Жэксон Ирвин, Массимо Луонго, Том Рогич.
Ҳужумчилар: Крис Икономидис, Авер Мабиль, Жейми Макларен.


Австралия ушбу Осиё Кубогида чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади, аммо бу турнирда ҳаммани мағлуб этиш мумкинлигини бир неча маротаба исботлашди. Шундай экан, Ўзбекистон терма жамоаси рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишига ва мамлакатимизга яна бир байрамни тақдим этишига умид қиламан.

Author : Aslanov Jasurbek
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика