Latest news

23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:20BALLON D'OR-2025  28 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  11 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

Австралия иккинчи ўйинда ҳам йирик ғалабани қўлга киритди News

Австралия иккинчи ўйинда ҳам йирик ғалабани қўлга киритди

Осиё Кубогининг иккинчи турига ҳам старт берилди.
"A" гуруҳи вакиллари Уммон ҳамда Австралия ятерма жамоаларининг ўзаро беллашувини кузатиб бордик.

Осиё Кубоги 2015
"А" гуруҳи, 2-тур
Сидней, "Stadium Australia"
Уммон - Австралия 0:4
Ҳакамлар:
Яюжи Сато, Тору Сагара. Тошиюки Наги (Япония)
Голлар
: М.Маккай 27, Р.Круз 30, М.Миллиган 45+2, Т.Журич 70

Уммон: Ал-Ҳабси, Ал-Мусалами, Ал-Бусаиди (Саид Ал-Шатри 46), Амир, Овайси, Ал-Фарси, Муборак, Жоҳар, Ал-Ҳосни (Али Ал-Жабри 46), Иброҳим (Али Салим 88), Ал-Мақбали.

Австралия: Райан, Дэвидсон, Саинбурй, Спиранович, Франич, Миллиган, Луонго (Томи Журич 51), МакКай, Леки (Томми Оар 77), Крузе, Кейхилл (Марк Брешиано 51).

Огоҳлантиришлар: А.Муборак 36 - М.Спиранович 72, Ж.Давидсон 86


                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       ЯНГИЛАШ

Ҳакам 4 дақиқа қўшиб берди.

89. Томми Оардан кучли зарбааа, салгина ноаниқ.

78.
Али Ал-Ҳабси кетма-кет икки маротаба чиройли сейв қилди.

Журич тўп киритганидан сўнг либоси тагидаги ёзувни ҳаммага кўрсатди, ички майкасида "Онам, отам ва укам" деб ёзилган эди. Яъни, у голини оиласига бағишлади.

70. Гоооооллл, Томми Журич, 0:4. Лэккининг супер пасидан сўнг тўп киритди у.

63. Ҳар икки жамоа ҳам темпни туширишди, вазият бўлса гол урамиз, бўлмаса шу ҳисоб ҳам бўлаверади мақомида ўйнаётгандай...

51. Ана бўлмаса, Тим Кейхилл ва Массимо Луонго алмаштирилди. Етакчилар Жанубий Кореяликлар билан ўйинга асралмоқда. Кейхилл кимда бор? 60 дақиқа ўйнамади...

48. Робби Крузенинг навбатдаги зарбаси юқоридан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлим бошланди.


Биринчи бўлим статистикаси

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Гоооооолллл, Миллиган, 0:3. Пенальтини аниқ амалга оширган Миллиган ҳисобни йириклаштириб қўйди, фифа.уз учун пенальтини Тим Кейхилл ишлади.

41. Робби Крузенинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

36. Аҳмад Муборак Тим Кейхиллни "ўриб" ташлаган эди, ҳакам уни аяди ва фақатгина сариқ карточка кўрсатди.

30. Гооооолллллл, Робби Крузеее, 0:2. Уммон "сочилиш"ни бошлаётганга ўхшайди. Луонгонинг пасидан сўнг Круз иккинчи тўпни киритди.

27.
Гоооолллл, Маккай, 0:1. Аслида Саинсбери дарвозага зарба берган эди, Мэтт Маккай эса уни дарвозага киритиб юборди.

25
. Австралиялик ўйинчи майдон марказида чиройли ҳаракатлари эвазига учта рақибни алдаб ўтди.

23. Зарбааа, Тим Кейхилл бош билан жуда ҳам хавфли зарба йўллади. Тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.

22. Уммон вакиллари узун тўп узатиш орқали гол урмоқчи эди, Райян сезиб қолди.

19. Ўйин темпи бироз тушди.

17. Австралия ташаббусни ўз қўлига олди.


Ўйиндан олдин мухлисларнинг стадионга оқими...

11. Гол, лекин сал аввалроқ Маккей рақибни туртиб юборган эди. Кейхилнинг голи инобатга олинмайди.

4. Уммон ҳазиллашмаяпти, босимни қаранг...

3. Зарбааа, Иброҳим Солиҳ сал бўлмаса гол уриши мумкин эди, Мэтью Райян ўзини кўрсатди.

2. Бугун "кенгурулар" ўзларининг асосий сардорларисиз ҳаракат қилишмоқда, Майл Единак биринчи тур учрашувида кичик жароҳат олгани боис бу баҳсни ўтказиб юбормоқда.

Учрашув бошланди.


Австралия таркиби


Уммон таркиби

- Ҳар икки давлат мадҳиялари янгради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика