Latest news

09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  0 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  1 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  4 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  7 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  25 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14

Австралия Дубайда йиғин ўтказди, “марказ” бундан хабардорми? News

Австралия Дубайда йиғин ўтказди, “марказ” бундан хабардорми?

Маълумки, шу йилнинг кузида Мянмада ёшлар (U-19) ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Қитъанинг етакчи жамоалари қаторида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатида иштирок этади ва мундиалга бериладиган 4 та йўлланма учун даъвогарлик қилади.

Терма жамоамиз ушбу нуфузли мусобақага босқичма-босқич тайёргарлик олиб бормоқда. Сергей Лушан жамоасининг навбатдаги йиғини 22-29 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг “B” гуруҳида Австралия, БАА ва Индонезияга қарши баҳс олиб боради.

Куни кеча гуруҳдаги асосий рақибларимиздан бири Австралия айнан БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Йиғин доирасида 3 та ўртоқлик учрашуви ҳам ташкил этилди. Яшил қитъа вакиллари 9 ва 11 май кунлари Уммон ёшлар терма жамоаси билан 2 та ўйин ўтказишган бўлса, учинчи спаринг-рақиб вазифасини Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган “Ал-Шабаб” ёшлар жамоаси бажариб берди.

Энди ўринли савол туғилади: Австралия БАА билан бир гуруҳдан жой олган бўлса, нима учун айнан рақиб майдонида йиғин ўтказилди? Олган маълумотларимизга кўра, Австралия футбол федерацияси Осиё чемпионатига қуръа ташланишидан олдин йиллик тайёргарлик режасини тасдиқлаб қўйган. Режада айнан май ойининг иккинчи ўн кунлигида Дубайда йиғин ўтказиш бўлган. Бундан ташқари, БАА ёшлар терма жамоаси билан ҳам йил бошида ўзаро 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олинган экан. “Соккерузлар” БАА билан бу ўйинларни бекор қилишди, лекин йиғиннинг ўзидан воз кечилмади ва аввалдан белгиланган вақтда ўтказилди.

Маълумки, бу ёш тоифасида ўртоқлик учрашувлари ва халқаро турнирлар нисбатан камроқ ўтказилади. Боридан эса максимал даражада фойдаланилади. Тасаввур қилинг, тахминан 10 минг километр узоқдан Австралия Дубайга келиб тайёргарлик кўряпти. Лекин ЎФФ Терма жамоалар маркази ёшлар терма жамоамиз мураббийлар штабидан ҳеч кимни Тошкентдан самолётда борганда, 3 соат узоқликдаги Дубайга юбормади. Футболда майда деталлар бўлмайди. Ҳар бир нарсага алоҳида эътибор билан қараш талаб этилади. Австралия ўзи қандай жамоа, қайси футболчилари етакчи ролида, қай услубда футбол ўйнайди қабилидаги саволларга биргина мураббий жавоб топиб келарди, аҳир.

Бир киши учун Тошкент – Дубай – Тошкент авиа рейси чиптаси 2 млн. сўмга тушади. Бир кунлик меҳмонхона ҳаражати 100 доллар. Назаримда, бу марказ учун катта сумма эмас. Бирор терма жамоамиз хорижда йиғин ўтказса, уннга қўшилиб боришни хоҳловчилар кўпайиб кетади. Майли, бу алоҳида мавзу. Бу ҳақида яна бафуржа тўхталамиз. Европа мамлакатлари каби футболга профессионал ёндашув бўлмас экан, натижа ҳам ҳаминқадар бўлиб қолаверади.

Камолиддин АЛИМОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика