Latest news

08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  15 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  138 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0

Австралия - БАА. Превью News

Австралия - БАА. Превью

Осиё Кубоги иккинчи ярим финалидан ўрин олган Австралия ва БАА ўртасидаги ўйин Ньюкасл шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Австралия гуруҳда Қувайт (4:1) ва Уммонни (4:0) мағлуб этди, Жанубий Кореяга (0:1) ютқазиб қўйиб иккинчи ўринни эгаллади. Чорак финалда мезбонлар Хитой дарвозасига жавобсиз иккита гол урди.

БАА эса "C" гуруҳида Қатар (4:1) ва Баҳрайнни (2:1) таслим қилди, Эрон (0:1) ютқазиб қўйди. Чорак финалда араблар амалдаги Осиё чемпиони Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этди - 5:4.

Австралия ўз тарихида учинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоанинг мусобақадаги энг яхши натижаси 2011 йил қайд этилган. Қатарда "соккерузлар" финалда иштирок этишганди.

БАА учун бу йилги мусобақа 9-Осиё Кубоги ҳисобланади. Ушбу жамоа 1996 йил ўз уйида ташкил этган қитъа чемпионатида финалга қадар етиб борган.

Бу икки жамоа ўзаро 2 марта тўқнаш келган. БААда бўлиб ўтган иккала баҳсда ҳам томонлар нурсиз дуранг қайд этишган.

Ушбу жамоалар бугун Осиё Кубоги доирасида илк бор бир бирларига қарши майдонга тушишади.

Австралия - БАА
Ярим финал, 27 январь 14:00
Ньюкасл, "Ньюкасл" стадиони
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Тўртинчи ҳакам: Абдулраҳмон Ҳусайн (БАА)
Назоратчи: Субҳиддин Моҳд Солиҳ (Малайзия)
Комиссар: Камел Токабаев (Қирғизистон)


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика