Latest news

17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39"Андижон" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  2 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  14 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  25 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  7 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7

Августин Чирица: “Бунёдкор” футболчилари мавсумга 75-80 фоиз тайёр” News

Августин Чирица: “Бунёдкор” футболчилари мавсумга 75-80 фоиз тайёр”

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби янги мавсум олдидан ўз сафига бир қатор футболчилар билан бир қаторда янги мураббийни таништирди.
Руминиялик Августин Эдвард Чирица бундан буён жамоа ўйинчиларининг жисмоний ҳолатига жавоб беради. Таништирув маросимидан сўнг биз мураббийни суҳбатга тортдик.  

- Юртимизга хуш келибсиз. Аввало "Бунёдкор" варианти қаердан чиққани ҳақида билмоқчи эдик.
- Мен ўтган йил Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида ишладим. Жамоада Виктор Пасулькога ёрдам берардим. Шартномам тугаган ва жамоага Виктор Кумиков бош мураббий этиб тайинланганди. Клуб билан Дубайга йиғинга бордим. Ўша ерда "қалдирғочлар" вице-президенти Бахтиёр Бобоевнинг таклифи менга маъқул тушгани учун "Бунёдкор"га ўтдим.



- “Бунёдкор” билан неччи йиллик шартнома туздингиз?
- Тошкент клуби билан бир йиллик шартнома туздим. 2015 йил тўлиқ “қалдирғочлар” сафида ишлайман.

- Бу жамоада сизнинг вазифангиз нималардан иборат?
- Жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлайман. Асосий таркиб билан мунтазам равишда иш олиб бораман. Бундан ташқари ёшлар жамоалари, академия футболчиларига ҳам қўлимдан келганича маслаҳат бериб боришим мумкин.

- "Ордабаси"га келишдан олдин қаерда ишлгансиз?
- Ундан олдин мен футболчи бўлганман. 2008 йилдан бошлаб мен "Виктория Бранешти" клубида ўйновчи мураббий бўлиб иш бошлаганман. 5-6 йил ёрдамчи мураббий сифатида ишлаганман.

- Футболчи сифатида қайси клубларда тўп тепгансиз?
- Жуда кўп клубларда фаолият олиб борганман. Руминия биринчи ва олий лигасида "Гривица Бухарест", "Минерил Мотру", "Университатеа Краиова", "ФК Аргес Питешти", "Алпром Слатина", "Интер Газ", "Виктория Бранешти" каби клубларда, 2003-2004 йил Украинада "Карпати Лвов"да ўйнаганман. 2005 йил Исроилда "Хапоэль Бир Шева"да тўп тепганман. 2007-2008 йилги мавсумда Германияда "Юнкерсдорф"да фаолият олиб бориб Виктор Пасулько билан танишганман. Умуман олганда 37 ёшгача футбол ўйнагаман.



- Футболчилик фаолиятингиздаги энг катта натижа қайси бўлган?
- Ҳеч нима ютмаганман (кулади). Бир марта "ФК Аргес Питешти" сафида Руминия кубоги ярим финалига қадар етиб борганман.  

- Руминия терма жамоаларида ҳам ўйнаганмисиз?
- Миллий терма жамоада ўйнаш насиб қилмаган. Ёшлигимда мамлакат ўсмирлар терма жамоасида тўп тепганман.

- Украинада футболчи бўлиб ўйнагансиз, Қозоғистонда эса мураббий сифатида ишладингиз. Бу чемпионатлардаги фарқ ҳақида...

- Биласизми мен Украинада 2003 йил ўйнаганман, Қозоғистонда эса 2013 йил ишлаганма. Орада 10 йил ўтган. Футбол йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Олдинлари бир футболчи ўйин давомида 5-6 километр югурарди, ҳозир бу кўрсаткич 12 километрга ҳам етмоқда...Шу боис таққослаш жуда қийин.

- "Бунёдкор"да бир ойдан буён ишлаяпсиз. Ўзбекистонлик футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида фикрларингиз қандай?
- Ҳар икки кунда ўйин ўтказилди, ҳали барча футболчилар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўла олмадим. Бунга вақт керак. Сизга бир нарсани айтиб бераман: Йиғин давомида Обид Жўрабоев дастлабки ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Иккинчи баҳсда Акром Комилов жароҳат олгани учун яна 60 дақиқа ўйнади. Кўряпсизми футболчи бир кунда жами 150 дақиқа ҳаракат қилди. Йиғинлар давомида асосий эътибор ўртоқлик ўйинларига қаратилди. Кўп нарсани биринчи расмий ўйин кўрсатиб беради. Бундан ташқари "Бунёдкор" 3 ойдан буён расмий ўйинда иштирок этгани йўқ, "Ал Жазира" эса чемпионатда ўз учрашувларини ўтказмоқда. Мухлислар фақат майдондаги ўйинга ва ҳисобга қарашади...

- Умумий олганда "Бунёдкор" футболчилари шу кунга келиб (суҳбат 11 февралда бўлган) жисмонан неччи фоизга тайёр деб ҳисоблайсиз?

- Агар умумий олиб қарасак тахминан 75-80 фоиз дея оламан. Яна бир нарсага эътибор қилинг бизнинг бир қатор футболчиларимиз миллий ва ёшлар терма жамоаларида эди. Барчанинг ҳолати турлича.



- "Ал Жазира"га қарши ўйин борасида шахсий фикрингиз қандай? Рақиб сафида Мирко Вучинич каби тажрибали футболчи бор.

- Улар сафида Вучинич яна бир аргентиналик футболчи (Ланзини, муаллиф) ўйнашини биламан. Албатта у кучли ҳужумчи, юлдуз. Лекин бу футбол, кучли футболчи бор дегани ғалаба чўнтакда дегани эмас. Барча футболчида яхши кун ва ёмон кун бўлади. Агар бир жамоада битта етакчи бўлса бутун жамоа унга ўйнайди, агар унинг омади келмаса бутун жамоа ютқазади. "Бунёдкор"да юлдуз футболчи йўқ, бизда жамоа бор. Масалан, "Атлетико" - "Реал" учрашувидаги каби... Симеоне жамоасида юлдуз йўқ, аммо улар 4:0 ҳисобида ютишди. Шундай экан, "Бунёдкор" "Ал Жазира"ни мағлуб этишига ишонаман.

- Сардор Рашидовнинг жисмоний ҳолати ҳақида фикрингиз.
- У ҳам Осиё Кубогида иштирок этди. Сардор тезкор, жисмонан жуда кучли футболчи, унинг танаси ҳақиқий атлетлардек. Туркиядаги йиғинда "Астана"га қарши ўйинда илк дақиқада гол уриши мумкин эди. Ўзи ўйнаган учрашувларда учта-тўртта вазият ярата олди.

- Хайрулла Каримов ва Павел Бугало. Уларнинг иккиси ҳам фахрий ҳисобланади. Бу футболчиларнинг жисмоний ҳолати борасида...
- Бир нарса айтаман - жуда ҳам профессионал футболчилар! Уларнинг йиғин давомидаги машғулотларини кўрганингизда эди. Анчадан буён бундай футболчиларни кўрмагандим.


АВГУСТИН ЭДВАРД ЧИРИЦА
Туғилган санаси: 10.10.1975
Туғилган жойи: Слатина (Руминия)
Футболчиликдаги амплуаси: Ярим ҳимоячи
Бўйи: 173 см
Вазни: 73 кг

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика