Latest news

23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  1 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9

Аваз Бердиқулов: "ОФК ЎФАдан миннатдор" News

Аваз Бердиқулов: "ОФК ЎФАдан миннатдор"

Хабарингиз бор, 9 июль куни Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди.

Ушбу маросимдан кейин ОФК мусобақалар ўтказиш бўлими раҳбари, ўзбекистонлик Аваз Бердиқулов қисқа интервью берди.

- Нима учун U-23 Осиё чемпионати мезбони сифатида айнан Ўзбекистон танланди?

- Биласиз, 2022 йилги мазкур мусобақа Олимпиадага чиқиш мусобақаси эмас. ОФК ушбу турнирни 2023 йилги Осиё Кубогига тайёргарлик сифатида кўрган ва Хитойга мезбонлик берилганди. Аммо коронавирус айнан Хитойдан чиққанлиги, у ердаги пандемик вазият туфайли U-23 Осиё чемпионатини бошқа давлатга кўчиришга қарор қилдик. Мезбонлик бўйича бошқа мамлакатларга мурожаат қилдик. Улар орасида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси тезда жавоб қайтарди ва мусобақани ўтказишга тайёрлигини билдирди, қисқа муддатда бу борада келишувга эришдик. Бунинг учун ЎФАга миннатдорчилик билдирамиз.

- Кейинги йилги мусобақа қайси стадионларда ўтади?

- Мусобақани учта стадионда ўтказишимиз керак. Биласиз, Осиё чемпионати финал босқичида 16та жамоа қатнашади. ЎФА томонидан иккита стадион Тошкентда, биттаси Наманганда бўлади деб таклиф беришган. Ҳозирча таклифларни ўрганиш билан бандмиз. Балки учала стадион ҳам Тошкентда бўлар, ёки ўйинлар бошқа вилоятларда ҳам ўтиши мумкин. Барчаси ЎФАнинг таклифига боғлиқ.

- Қуръа ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистон Осиё чемпионатида қатнашмаслиги керак эди. Сабаби мезбон сифатида тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлган. Лекин ЎФА билан келишган ҳолда Ўзбекистон U-23 терма жамоасини ҳам саралашга қўшдик ва унинг натижалари ҳисобга олинмайди. Ўша гуруҳдаги учта жамоанинг натижалари инобатга олинади холос. Ўзбекистон учта ўйинни ўртоқлик мақомида ўтказади. Гуруҳда Саудия Арабистони ва Кувайт каби кучли термаларга қарши баҳслар Ўзбекистонга ҳам анча фойдали бўлади деб ўйлайман.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика