Latest news

15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  2 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  1 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   1 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  1 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  11 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  10 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  11 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  11 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  5 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2

Australian AP мухбири: "Элдор Шомуродов мусобақа сюрпризларидан бири" News

Australian AP мухбири: "Элдор Шомуродов мусобақа сюрпризларидан бири"

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон - Япония баҳсидан сўнг нимчорак финалда қайси жамоага қарши ўйнашимиз маълум бўлди.

Осиё Кубогида муваффақиятли одимини давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1/8 финалда Австралия билан куч синашади. Бу ўйин жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Кеча Ал Айндаги "Халифа бин Зайед" стадионида кечган Ўзбекистон - Япония учрашувини австралиялик журналистлар ҳам диққат билан кузатиб боришди.

Баҳс якунига етиб бизнинг Австралияга қарши ўйнашимиз расман маълум бўлгач, Australian Associated Press мухбири Эд Жэксон билан қисқача суҳбат қурдик.

- Ўзбекистон - Япония баҳси қандай таассурот қолдирди?
- Бу ўйинни биз ҳам диққат билан кузатдик. Чунки гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа кейинги босқичда бизга рақиб бўларди. Менга Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини ёқди. Айниқса 14-рақамдаги Элдор Шомуродов мусобақа сюрпризларидан бири дея оламан. Шунингдек, бу учрашувда майдонга тушмаган Одил Аҳмедовни ҳам яхши биламиз. У билан жамоа янада кучли кўриниш олади.

- Терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ҳақида нима дея оласиз?
- Унинг оғир-босиқ инсонлиги кўриниб турибди. Купер Мисрда ишлаган пайти унинг асосий "қуроли" Муҳаммад Салаҳ эди. Ўзбекистонда эса шундай футболчи деб Одил Аҳмедовни айтса бўлади. Қани кўрамиз, биз билан кечадиган беллашувда Аҳмедов Купернинг Салаҳи бўла оладими.

- Австралия мусобақани мағлубият билан бошлади, бироқ кейинги икки турда ғалабага эришди. Жамоанинг ҳолати қандай?
- Афсуски, биринчи ўйинда мағлубиятга учрадик, кутилмаганда Иордания терма жамоасига ютқазиб қўйдик. Аммо кейинги икки турда ғалаба қозониб 6 очко билан кейинги босқичга чиқдик. Айниса Сурияга қарши баҳс жуда асабий кечди. Шунга қарамай 1/8 финалдамиз ва энди Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Жамоанинг ҳозирги ҳолати яхши дея оламан. Охирги икки ўйинда 6та гол урдик. Бу ҳам жамоа ҳолатини кўрсатиб турибди. Яна шуни айтишим керак, бизда янги жамоа шаклланяпти. Янги бош мураббий Грехэм Арнольд кўплаб янги ўйинчиларни терма жамоага чақирган.

- Ҳозирги Австралия жамоаси таркибида асосий футболчилар ким?
- Бош мураббий урғуни жамоавий ўйинга беришга ҳаракат қиляпти. Шунга қарамай, охирги ўйинларда 21-рақамдаги Авер Мабил, 23-рақамдаги Томас Рогич яхши ўйин кўрсатишяпти. Айниқса Рогич тез орада терма жамоанинг юрагига айланиши кутиляпти.

Rating: +69   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика