"Атлетико" президенти: "Симеоне клубда қанча хоҳласа, шунча қолиши мумкин"
31 jul 2021 17:28
News
"Атлетико" президенти: "Симеоне клубда қанча хоҳласа, шунча қолиши мумкин"
Мадриднинг "Атлетико" клуби президенти Энрике Сересо жамоа бош мураббийи Диего Симеонени қўллаб-қувватлади.
"Диего клубда қанча хоҳласа, шунча қолиши мумкин. Биз унинг ишидан мамнунмиз ва умид қиламизки, у яна кўп йиллар давомида жамоани бошқаради ва юқори натижаларга эришади", - дейди Сересо.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико"да 2011 йилдан бери ишлаётган Симеоне бунга қадар "Расинг", "Эстудиантес", "Ривер Плейт", "Сан-Лоренсо" ва Италиянинг "Катания" жамоаларида ишлаган.
Мадрид клуби 2020/21 йилги мавсумда Испания чемпионатига айланди. Симеоне июлда "Атлетико" билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments