Latest news

08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  0 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  4 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  10 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  1 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2

"Атлетико Минейро"ни энди Пауло Аутуори бошқаради News

"Атлетико Минейро"ни энди Пауло Аутуори бошқаради

Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ярим финалида Марокашнинг "Раджа Касабланка" жамоасига мағлуб бўлган "Атлетико Минейро"ни энди Пауло Аутуори бошқарадиган бўлди, дея хабар бермоқда fussballportal.de нашри.
Манбада таъкидланишича, Бразилиянинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланадиган "Минейро" раҳбарияти ЖЧ ярим финалидаги мағлубиятдан сўнг аввалги бош мураббий Кукани истеъфога чиқаришга қарор қилди. Унинг ўрнини осиёлик мухлисларга яхши таниш бўлган Пауло Аутуори эгаллайдиган бўлди. 

Ҳали клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати баҳслари якунига етмаган. "Атлетико Минейро" учинчи ўрин учун баҳсда Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби "Гуанчжоу Эвергранд" жамоасига қарши баҳс юритади. Ушбу учрашувда ҳам жамоа Кука қўл остида майдонга тушади. Шундан сўнг у Хитойга йўл олади ва фаолиятини "Шандон Луенг" жамоасида давом эттиради. "Атлетико" да эса унинг ишини Аутуори давом эттиради.

Аутуори 2013 йил январь ойига қадар Қатар миллий терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаганди. Унинг сўнгги иш жойи "Сан Паоло" клуби бўлганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика