"Атлетико" Ла Лигада 23 ўйиндан бери ютқазмаяпти, навбатдаги ўйин "Барселона" билан
08 nov 2020 10:28
News
"Атлетико" Ла Лигада 23 ўйиндан бери ютқазмаяпти, навбатдаги ўйин "Барселона" билан
"Атлетико" Ла Лиганинг 9-турида "Кадис"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу ғалаба орқали мадридликлар лигадаги мағлубиятсиз серияни 23 ўйинга етказиб олди. "Атлетико" сўнгги марта 2020 йилнинг 1 февраль кунида "Реал"га ютқазиб қўйганди. Ўша ўйиндан бери Диего Симеоне шогирдлари 14 ғалаба ва 9 дуранг қайд этди.
23 ўйинли мағлубиятсиз серия - Ла Лига тарихидаги тўртинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Бунга қадар "Барселона" (43 ўйин 2017-2018 йилларда), "Реал Сосьедад" (38 ўйин, 1979-1980) ва "Реал Мадрид" (31 ўйин, 1988-1989) каби жамоалар ҳам шундай серия қайд этган.
"Матрасчилар" навбатдаги турда 21 ноябрь куни ўз майдонида "Барселона"га қарши ўтказади.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments