Latest news

13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  0 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   12 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  8 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  6 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  11 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  8 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  17 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  4

"Атлетико" финалда! Бунга кимлар "айбдор"? News

"Атлетико" финалда! Бунга кимлар "айбдор"?

Мадриднинг "Атлетико" клуби Европа чемпионлар лигасининг дастлабки финалчисига айланди.

Биз "Атлетико"ни финалга чиқишида энг катта хисса қўшган инсонларни ёдингизга соламиз.


Диего Годин
Жамоанинг марказий ҳимоячиси Диего Годин "Атлетико"нинг финалга чиқишига жуда катта хисса қўшди. Уругвайлик ҳимоячи жароҳат олиб майдонга тушмаса Мадрид клубига жуда оғир бўлади. Годин "Барселона"га қарши чорак финал ўйинларида ҳамюрти Луис Суаресга мутлақо ўйин бермади.



Фернандо Торрес
"Челси" ва "Милан"га керак бўлмай қолган Торресни собиқ жамоадоши Диего Симеоне Мадридга чақирди. "Эль Ниньо" мавсум бошида жамоага қўшилиб кетишда қийналгани рост. Лекин охирги ойларда бирин кетин рақиблар дарвозасини ишғол қилиб жамоанинг ғалабаларига катта хисса қўшишни бошлади. Чорак финалда "Барселона"га қарши сафардаги ўйинда урган голи якунда "Атлетико"ни ярим финалга чиқишига ёрдам берди. Ярим финал жавоб баҳсида Торрес пенальтидан тўп кирита олмади, лекин ундан олдин Гризманнга ажойиб пасни айнан Фернандо ташлаб берганини барча кўрди.



Сауль Ньгиез
"Реал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Сауль Ньгиез 2010 йилдан буён Мадриднинг иккинчи клубида ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячи гуруҳ босқичида "Астана" ва "Бенфика" клубларига қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганди. Аммо унинг энг муҳим голи ярим финалда "Бавария"га қарши баҳсда урилди. Рақибнинг 4 нафар рақибини алдаб киритган тўпи бутун жаҳонга Саульни машҳур қилиб юборди.  


Ян Облак
Тибо Куртуа "Челси"га кетгач Мадрид клуби унинг ўрнига "Бенфика" клуби посбони Ян Облакни сотиб олганди. Ўтган мавсумда Облак асосан Испания чемпионати баҳсларида майдонга тушди. ЕЧЛда Мойя дарвозани қўриқлаганди. Бу йилдан эса Ян Облак Чемпионлар лигасида асосий дарвозабонга айланди. Бўлиб ўтган 12та ўйиннинг 8тасида словениялик посбон ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди ва атига 7та гол ўтказиб юборди. 1/8 финалда ПСВ, чорак финалда "Барселона" ва "Бавария"га қарши Мадридда кечган баҳсларда айнан Облак қаҳрамон бўлди. Кеча Томас Мюллер пенальтидан гол урганида "Атлетико" финалга чиқа олмаслиги деярли аниқ эди. Аммо дарвозабон германиялик футболчининг зарбасини қайтариб жамоасига ишонч бағишлади.



Антуан Гризманн
Франциялик аслида ярим ҳимоячи бўлган ҳужумчи сўнгги 2 йилда "Атлетико"нинг ҳақиқий етакчиси ҳисобланади. Ҳозирги кунда Мадрид клубини Гризманнсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Антуан бу мавсум ЕЧЛда 7та гол урди. Футболчи гуруҳ босқичида "Галатасарой"га қарши иккала ўйинда ҳам дублга эришди. Чорак финалда жавоб ўйинида "Барселона" дарвозасига ҳам 2та тўп киритган Гризманн кеча "Бавария" дарвозасини ҳам ишғол қилди. Унинг голи "Атлетико"ни финалга чиқишида муҳим роль ўйнади.



Диего Симеоне

"Уришқоқ" футболчи "супер уришқоқ" мураббийга айланиб бўлган. Аргентиналик мураббий майдон четида ўз шогирдларидан кам югурмайди. Ҳар бир вазиятга, ҳар бир тўқнашувга, ҳар бир деталга эътиборда бўладиган, вақти келса ўз мураббийлар штабидаги ёрдамчисини ҳам уриб қоладиган, рақиб футболчилари билан майдоннинг ўзида "ишкал" ташкил қилиб ташлайдиган Симеоне "Атлетико"ни иккинчи марта Европа чемпионлар лигасида финалга олиб чиқди. 2014 йилда Мадрид клуби ҳамшаҳри "Реал"га сўнгги сонияларда ўтказилган гол туфайли ютқазиб қўйганди. Бу йилги финал Милан шаҳридаги "Сан Сиро" стадионида бўлиб ўтади. Унда "матрасчилар"га ёки "Реал" ёки "Манчестер Сити" қаршилик қилади. Финалда ҳам Диего бошқача ҳаракатлари билан дунё аҳлини ўзига қарата олади деб ўйлаймиз.



Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика