Latest news

16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  1 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  2 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  6 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  5 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0

"Атлетико" афсонасининг унутилмас буюк 5 голини эслаймиз ВИДЕО News

"Атлетико" афсонасининг унутилмас буюк 5 голини эслаймиз ВИДЕО

34 ёшга кирганида Фернандо Торрес "Атлетико"дан кетишини маълум қилди.

Бу фаолиятнинг якуни эмас, бироқ испаниялик футболчи топ-клубларда бошқа ўйнамайди. Биз Эль-Ничонинг фаолиятидаги энг муҳим паллаларни эслаймиз.

БИРИНЧИ ГОЛ

Фернандо ўзининг профессионал фаолиятидаги илк голини 2001 йили "Альбасете" дарвозасига киритганди. Торрес - "Атлетико" тарбияланувчиси, бобосидан мерос қолган севимли жамоа. 17 ёшли футболчи иккинчи учрашувида дебют голини урганди. Ўшанда у ҳаводан оширилган тўпни дарвозага киритган.

Торрес 19 ёшдалигидаёқ клубнинг энг ёш жамоа сардори бўлган. Унинг фақатгина голлари эмас, ишончли ўйинлари орқали мухлислар ёқимтойи бўлиб олганди. У "Реал" ва бошқа яна бир неча гранд жамоаларнинг эътиборига тушди, бироқ Торрес 2007 йилда "Ливерпуль" таркибига бориб қўшилди. Фернандо "Атлетико" таркибида 214 учрашув ўтказди ва 82 гол киритди. Орадан 10 йил ўтиб, яна қадрдон жамоасига қайтди.

81 ГОЛ, 0 СОВРИН

"Ливерпул"да у энг яхши даврларини ўтказган бўлса-да, ҳеч қандай соврин ютмади. 2008/09 йилда у жамоасини чемпионлик сари етаклаганди, бироқ афсонавий Сер Алекснинг "Манчестер Юнайтед"ини тўхтатишнинг иложи бўлмади. Аммо, у ўша мавсумда "Олд Траффорд"даги 1:4 ҳисобидаги ғалабада катта ҳисса қўшди. Дастлаб, "Ливерпуль" Роналдунинг ижро этган пенальтидан кейин гол ўтказиб юборганди. Кейинчалик Эль-Ничо Неманья Видичнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, йирик ҳисобдаги ғалабанинг илк тамал тошини қўйганди.


Торрес узоқ вақт давомида бир рекордни ўзида ушлаб турди - илк мавсумидаёқ хорижлик футболчи сифатида АПЛда 24 гол киритди. Уни Ливерпулда яхши кўришарди, бироқ у совринлар ютишни истарди. Шу боисдан у "Челси"га ўтди ва ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди.

"БАРСЕЛОНА"ГА УРИЛГАН ГОЛ ВА ИККИ ЕВРОКУБОК

Торрес "Челси"да ёмон ўйнамаган, бироқ "Ливерпул"даги ўйинлари билан солиштирадиган бўлсак, у Лондондаги ишлари яхши бўлмаган. Самарадорлик борасида унга омад келмади. У янги жамоасидаги биринчи мавсумидаги 14 учрашувда 1 гол урди, иккинчи мавсумда 32 учрашувда 6 гол. Унинг натижалари пасайиб кетди, бунга сабаб нима?

"Челси" қийин даврларини ўтказди, жамоада тез-тез мураббийлар алмашди, шунингдек, клуб етакчилари ҳам таслим бўлишни бошлашди, авлодлар алмашди.

Якунда "Челси" АПЛ ғолиблиги учун кураша олмайдиган жамоа бўлиб қолди, бироқ еврокубокда мўъжиза юз берди. 2012 йилда жамоанинг қайд этган энг катта натижаси - Гвардиоланинг "Барселона"си ЕЧЛдан чиқариб юборилгани бўлди. Торрес ўша учрашувда майдон марказидан тўпни олиб кетди ва Виктор Вальдес дарвозасини ишғол қилди. Оқибатда "Челси" финалга чиқди.


Бир йилдан кейин Торрес Европа лигаси финалида ҳам ўйнади, унда у ҳимоячи ва дарвозабонни ортда қолдириб, яна бир муҳим голни киритганди.

Мана, кам гол урган бўлса-да, муҳимларини киритди. Унинг Лондондаги фаолияти яхши бўлиши мумкин эди, бироқ унга омад етишмади.

ЕВРО ФИНАЛИДАГИ ГОЛ

Торрес ва Испания термаси - бошқа ҳикоя. Торрес - "қизил фурия"лар таркибида 100тадан ошиқ учрашувда қатнашган кам сонли футболчилардан бири. Испания 1964 йилдан буён бирорта турнирда соврин қўлга кирита олмади. Торрес эса терма учун тарихий аҳамият касб этган учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этди. Икки ҳимоячи таъқибидан қочиб кета олган Торрес дарвозабон Лемандан ҳам чаққонроқ бўла олди. Гол эса ягоналигини сақлаб қолди.


УЙГА ҚАЙТИШ

Торрес 2014/15 йилнинг иккинчи ярмида "Атлетико"га қайтди ва бирданига "Реал"га иккита гол урди. Бир йилдан олдин эса тарихий воқеа содир бўлди - "Атлетико" учун 100-гол. У бутун фаолияти давомида 251 гол киритди.


Торрес - клубга содиқлик намунаси ва жуда зўр футболчи. Албатта, йиллар ўтиб, уни Роналду ва Месси каби эслаб юришмас, аммо у клуби ва термаси учун катта ишларни бажарган.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика