"Астон Вилла" "Байер" форварди Бэйли учун 35 млн евро тўлайди
04 aug 2021 07:28
News
"Астон Вилла" "Байер" форварди Бэйли учун 35 млн евро тўлайди
"Байер" форварди Леон Бэйли "Астон Вилла"га ўтишга яқин.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, бирмингемликлар 23 ёшли ямайкалик футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришишди, "Байер" эса ўйинчи учун 35 млн евро атрофида олади.
Олдинроқ, "Астон Вилла" форварднинг трансфери борасида музокаралар ўтаётганини тасдиқлаганди. Бэйли фаолиятини "Генк" таркибида бошлаган ва 2017 йилда "Байер"га ўтганди.
Форвард ўтган мавсум Германия чемпионати доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 8та ассист қайд этди.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments