Latest news

10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  2 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  5 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  4 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  21 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  9 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  76

"Астана" Қозоғистонни УЕФАнинг энг яхши 30 мамлакатига қўшди News

"Астана" Қозоғистонни УЕФАнинг энг яхши 30 мамлакатига қўшди

Қозоғистоннинг амалдаги чемпиони "Астана" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқди.

"Астана" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқиб Қозоғистонни УЕФАнинг энг яхши 30 мамлакатига қўшди.

Остоналиклар Чемпионлар лигаси плей-офф босчиқининг жавоб учрашувида Кипрнинг АПОЭЛ меҳмони бўлди ва икки ўйин натижасига кўра ғалаба қозонди. "Астана" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган биринчи қозоқ клубига айланди.

Ушбу ғалабадан сўнг Қозоғистон 12,875 очко билан Словакияни ортда қолдириб рейтингнинг 30-ўрнига кўтарилиб олди. 28 ва 29 ўринларни Болгария ва Словения мамлакатлари эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, УЕФАнинг 22дан 27-ўрингача бўлган мамлакат клублари 2017/18 мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигасини (1 клуб) иккинчи саралаш босқичидан бошлайди. Европа лигасида қатнашадиган 3 клубнинг биринчиси илк саралашдан, иккинчиси - иккинчи саралашдан, мамлакат Кубоги соҳиби эса - учинчи саралашдан мусобақага қўшилади. 28дан 32-ўрингача бўлган мамлакатларнинг бир клуби Чемпионлар лигасини 2-босқичдан бошлайди, аммо Европа лигаси саралашида уларнинг фақат икки клуби қатнаша олади.

"Астана" гуруҳ босқичига чиқиб 13 млн. евро ишлаб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика