Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  3 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Асрор Ғофуров: “Янги жамоам ОЧЛда иштирок этади” News

Асрор Ғофуров: “Янги жамоам ОЧЛда иштирок этади”

Тажрибали ярим ҳимоячи Асрор Ғофуров фаолиятини Бангладеш чемпиони “Башундхара Кингз” сафида давом эттиради.

Футболчи ушбу клуб билан шартнома имзолади. Шундан кейин Ғофуров билан боғланиб, янги жамоага ўтиши юзасида фикрларига қулоқ тутдик. 

- Асрор, “Башундхарага” ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Мен бундан аввал “Саиф” клубида ўйнагандим. Чемпионат якунига етишига оз вақт қолганда, агентим “Башундхара”дан таклиф бўлаётганини айтиб қолди. Натижада, биз клуб томонидан берилган барча шароитларни кўриб чиқдик. Ҳаммаси мени тўлақонли қониқтирди ва келишувга эришдик. Биласиз, “Башундхара” янги мавсумда Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади. Шу жиҳатлари мени янада ўзига жалб қилди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув бир йилга мўлжалланган. 

- Аввалги клубингиз сизни олиб қолишга ҳаракат қилмадими?

- Биласизми, “Саиф Спортинг” янги мавсумда Бангладеш Премьер-лигасида ўйнамайди. Клуб раҳбари федерациядан шундай қарорни олган ва улар чемпионатдан чиқиб кетди. 

- Чемпионат даражаси борасида қандай фикрдасиз?

- Ҳаммаси яхши. Йилдан-йилга чемпионат ўйинлари қизиқарли бўлмоқда. Ривожланишда давом этмоқда. Бу йилдан чемпионатда легионерлар сони оширилди. Илгари 4 та футболчи ўйнаган бўлса, ҳозирда лимит 5 тага етказилди. Стадионлари яхши ҳолатга келтирмоқда. Тўғри, бу ерда крикет асосий спорт тури ҳисобланади. Шунга қарамай, футболга ҳам босқичма-босқич эътибор берилган. Клублар яхши легионерлар хизматига таянмоқда. 

- Бу ерда ўзбекистонлик футболчилар сони ошмоқда. Бунга асосий сабаб нимада?

- Бизда футбол анча юқори. Элдор Шомуродов ва Жалол Машарипов сингари футболчилар чет клубларида ўйнаб, футболимиз номини янада танитмоқда. Терма жамоамиз ҳам яхши натижалар қайд этмоқда. Қолаверса, Бангладешга келаётган футболчилар ҳам яхши ўйнамоқда. Ўзларини кўрсатмоқда. Табиийки, клубларда ўзбекистонлик чарм тўп усталарига ьўлган қизиқиши ортмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика