Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Асрор Ғофуров: “Вазиятларни голга айлантиришда омад етишмади” News

Асрор Ғофуров: “Вазиятларни голга айлантиришда омад етишмади”

Термизнинг “Сурхон” жамоаси мавсумнинг очилиш учрашувини ўз майдонида “Бунёдкор”га қарши ўтказди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Қишки трансферлар вақтида қатор тажрибали футболчиларни ўз сафига қўшиб олган термизликлар баҳснинг биринчи бўлимида устунликка эга бўлишди, бир нечта хавфли вазиятларни яратишди. Бироқ ҳужумларни якунлашга бироз совуққонлик етишмади. Ушбу гапларимизга жамоанинг махоратли ўйинчиси Асрор Ғофуров ҳам қўшилган ҳолда ўзининг фиклари билан ўртоқлашди. 

“Назримда вазиятларни голга айлантиришда бизга омад етишмади. Рақиб жарима майдончаси ичида босимни оширган ҳолда кўплаб ҳужумлар уюштирдик. Чемпионат баҳслари энди бошланди. Қолган ўйинларда ғалаба қозонишга интиламиз. Очиғи, голдан сўнг ҳамма нарса ўзгариб кетди. “Бунёдкор”дан иккинчи бўлимда бу қадар жиддий босим ва қаршилик кутмагандим. Мухлислардан бизни қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўраган бўлардим. Гарчи, йирик ҳисобда ортда бораётган бўлсакда сўнги дақиқаларгача стадионни тарк этишгани йўқ. Бу мағлубиятни унутамиз ва хулоса чиқарган ҳолда кейинги турга тайёрланамиз”, - Асрор Ғофуров.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика