Latest news

16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  0 16:30Суперлига. ОКМК – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  19 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  11 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  4 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  6 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  17 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  2

Асрор Ғофуров: “Бангладешга ўтишим ортга ташланган қадам эканини биламан, бироқ ўша вазиятда бошқа чорам йўқ эди” News

Асрор Ғофуров: “Бангладешга ўтишим ортга ташланган қадам эканини биламан, бироқ ўша вазиятда бошқа чорам йўқ эди”

Ўтган мавсумни “Сурхон”да ўтказган ва кейинчалик ЎФА томонидан четлатилган Асрор Ғофуров ҳозирда Бангладеш чемпионатида тўп тепмоқда.

Футболчи билан боғланиб, у билан янги жамоаси ва мақсадлари борасида суҳбатлашдик. 

Бангладешга йўл олиши борасида

- “Сурхон”даги хунку воқеадан кейин ЎФА футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатди. Чемпионат баҳслари ҳам тугаб, янги мавсум бошланишига эса яна 4-5 ой вақт бор эди. Шунча вақт уйда ўтиришни истамадим. Бу орада Бангладешнинг 2-3 жамоаси менга таклиф билан чиққанди. Бироқ мен барчасига рад жавобини бериб келаётгандим. Кутилмаган вазият юзага келганидан сўнг спорт формамни ушлаб туриш учун ҳам “Саиф Спортинг” таклифини қабул қилдим. Чунки қанча вақт ўйнамасам, бу менинг спорт формамдан чиқиб кетишимга сабаб бўларди. 

Шартномаси муддати ва шароитлар тўғрисида 

- “Саиф Спортинг” билан 2022 йилнинг 31 августига қадар шартнома имзоладим. Бу клуб Бангладешнинг энг яхши 3-4 жамоасидан бири ҳисобланади. Клуб менга барча шароитларни яратиб берган. Умуман олганда, клуб тизимида яратилган имконият ва инфратузилма бизнинг Суперлига жамоаларидан асло қолишмайди. Қисқаси, барчаси мени қониқтирмоқда.

Бангладеш футболи савияси борасида

- Ҳозирча чемпионат ўйинлари бошлангани йўқ. Кубокда иштирок этдик. Савия жиҳатидан бизнинг футболга солиштириб бўлмайди. Бу ерда футбол босқичма-босқич ривожланмоқда. Дейлик, ҳар бир жамоада яхши савияли легионерлар бор. “Саиф”да ҳам Бангладеш миллий терма жамоаси сардори ва бир нечта футболчилари тўп тепади. 

Бу ерга келиши ҳақида

- Бангладеш чемпионатига йўл олишим ортга ташланган қадам бўлиши мумкин. Лекин бир нарсани тушунинг, мен уйда ўтириб кутганимда, спорт формадан чиқиб кетардим. Ўша вазиятда бошқа йўлим йўқ эди. Шу томонларини инобатга олиб, “Саиф Спортинг” таклифини қабул қилдим. 

Асосий мақсад хусусида

- Мақсадимиз – чемпионликни қўлга киритиш ҳисобланади. Чунки жамоамиз таркиби бунга муносиб. Бизда Нигерия, Руанда миллий терма жамоаси футболчилари ҳам бор. Тажрибали мутахассис фаолият юритмоқда.  Шунингдек, маҳаллий яхши ижрочилар ўйнамоқда. Ишонаманки, мавсум якунида биз албатта асосий мақсадимизга эриша оламиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика