Latest news

18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:30Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  1 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  14 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0

Асрор Гафуровга Сербия клубидан таклиф тушди News

Асрор Гафуровга Сербия клубидан таклиф тушди

Хабарингиз бор, 2015 йилнинг январида Туркия биринчи лигаси иштирокчиси “Манисаспор”га кўчиб ўтган “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси Асрор Гафуров ушбу жамоа билан тузилган шартномасини яқинда бекор қилган эди.

Боиси ёш истеъдодли ҳимоячи 3,5 йиллик шартнома имзолаган мазкур клуб ўтган мавсум якунларига кўра Туркиянинг иккинчи лигасига тушиб кетди. Қоидага кўра, иккинчи лигада легионер футболчи тўп суриши мумкин эмас. Қолаверса, ҳамюртимиз ҳам бу лигада ўйнаш ниятида бўлмагани сабабли томонлар ўзаро келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилишганди.

Маълум бўлишича, ўтган йили Турк биринчи лигасида порлаб чиққан қанот ҳимоячимизга Сербиядан чақирув бўлмоқда. Серб супер лигасида иштирок этадиган жамоалардан бири Асрорни ўз сафида кўриш ниятида. Шу боисдан ҳозирда унинг агенти мазкур масала юзасидан музокараларга киришди. Агар барчаси муваффақиятли якунланиб, томонлар ўзаро келиша олишса, Сербия чемпионатида тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчилар сони икки нафарга етади.
Биласиз, ҳозирда Сербиянинг “Явор” клубида Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб бормоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика