Latest news

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  3 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  4 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  12 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Асрор Алиқулов: “Таклифлар бўлди лекин “Шўртан”дан кетишни истамадим” News

Асрор Алиқулов: “Таклифлар бўлди лекин “Шўртан”дан кетишни истамадим”

Ёзги трансфер ойнаси шов-шувли ўтишларга бой бўлмқода. Айниқса тажрибали ўйинчиларнинг жамоаларини ўзгартираётгани, мухлислар орасида турли хил баҳс мунозараларни келтириб чиқармоқда.
Тажрибали ҳужумчи Анвар Солиевнинг “Пахтакор”ша қайтиши, Зайниддин Тожиевни эса “Нефтчи” билан келишувга эришгани кўпчилик учун кутилмаган ўтиш бўлди деса бўлади. Яқинда Асрор Алиқуловни ҳам “Шўртан”ни тарк этиши мумкин деган гаплар ҳам урчий бошлади. Аммо тажрибали ҳимоячи куни-кеча “Футбол Экспресс” газетасига берган интервьюсида жамоадан кетмаслигини айтиб ўтган.

- Асрор ака, хабарингиз бўлса керак, ёзги трансфер ойнасида бир қатор сезиларли ўтишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Солиев “Пахтакор”га қайтди, катта Тожиев эса иккинчи даврани “Нефтчи”да бошлаши аниқ бўлди. Охирги пайтларда сизни ҳам жамоангизни ўзгаритиришнгиз борасида хабарлар тарқалди. Аввало бунга ўзингизни ёрдамингизда аниқлик киритиб олсак дегандик.

- Ҳа, чиндан ҳам трансфер ойнасидаги ўтишлар қизиб бормоқда. Тўғри, менга ҳам олий лиганинг айрим жамоаларидан чорловлар бўлди. Лекин “Шўртан”дан кетишни истамадим. Ўзингизга яхши маълумки, биринчи давра ўйинларидан кейин кўплаб футболчилар жамоамиздан кетиб қолишди ва ўзларига янги клуб топишга уринишмоқда. Шундай оғир вазиятда мен ҳам “Шўртан”дан кетсам, бу клуб учун кучли зарба бўлади ва янада қийин холатга тушиб қолиши аниқ. Шу боис ҳар қандай қийинчиликни сабр бардош билан енгиб жамоа учун иккинчи даврада ҳам ўйнашга қарор қилдим.

- Юзага келган молиявий қийинчиликлар туфайли “Шўртан”ни етачи ўйинчилар тарк этишмоқда. Лекин сиз ҳамон жамоа билан биргасиз. Бунга кўпроқ нима туртки берди?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоани қийин вазиятда ташлаб кетгим келмади. Клуб раҳбарлари ҳам “Шўртан”да қолиб, ёрдам беришим муҳимлигини айтишганида уларга йўқ дея олмадим.

- Давралар оралиғида сезиларли йўқотишларга дуч келган “Шўртан”га мавсумнинг иккинчи қисмида осон бўлмаслигини, айни пайтда ўзингиз ҳам тушуниб турган бўлсангиз керак?

- Ҳа, тан оламан, айни пайтда олий лигада энг кучсиз жамоа “Шўртан” бўлиб қолди. Турнир жадвалида биз билан ёнма-ён турган “Динамо” ва “Қизилқум” янги футболчиларни жалб этиб, таркибини кучайтиришга эришмоқда. Бемалол айта оламанки, иккинчи даврада бизга осон бўлмайди.

- Бош мураббий Зоир Тўрақулов билан суҳбатлашганимизда, сизни ўйновчи мураббий сифатида ёрдам берсангиз дуруст бўлишини айтганди. Яқин вақт ичида мураббийликка ўтиш режангизда борми?

- Тўғри, айни пайтда машғулотларда Зоир акага ёрдам бериб турибман. Бунга сабаб бош мураббийнинг ёрдамчиси йўқлигидир. Тўрақулов машғулот чоғида барчасига улгура олмайди. Шунинг учун машқлари бажаришда у кишига кўмаклашяпман. Лекин ҳали расман мураббийликка ўтганим йўқ. Ҳозир футбол ўйнаш учун қуввати бор. Бемалол ўйнай олишимга кучим етади. Лекин вақтида, ҳурматинг борлигида тугатган ҳам маъқул деб биламан.

- “Шўртан”нинг айни пайтдаги тайёргарлиги қандай кечмоқда?

- Бугунги кунда футболчиларга қисқача таътил эълон қилинган. Яқинда Тошкентда бўлиб, тиббий кўрикдан ўтдик. Насиб қилса 23 июльдан навбатдаги йиғинни бошлаймиз. Ўшанда таркибда ҳам янги номлар бўлса ажаб эмас.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика