Latest news

09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  0 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  1 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  2 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  2 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  21 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  13 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  13 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  49 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11

Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас" News

Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"

Бугун Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Қўқонликларни ўрганиб чиққандик. Бугунги асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди. "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўйинлардаги натижамиз унчалик ҳам яхши эмас. "Қўқон-1912" бугун қарши ҳужумларга таяниши тахмин қилинганди. Камроқ тўп йўқотишни режалаштиргандик. Аммо барибир гол қўйиб юбордик. Иккинчи бўлимда керакли кўрсатмаларни бердик.Ўйлайманки, иккинчи таймда йигитлар борларини беришди. Ўйин охирига яқин гол уришни уддаладик. Охирги секундларга қадар кимдир ғалабани илиб кетиши мумкин эди. "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас. 

- Иккинчи бўлимда Нурмуҳаммад Тошпўлатовни майдонга туширдингиз, аммо 20 дақиқа ўтмасдан у яна захирага олинди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Нурмуҳаммад Тошпўлатов жамоага олинганда унда жароҳат бор эди. Машғулотларда у ўсишга эришди, жароҳатини тиклади. Лекин Нурмуҳаммад бугунги ўйиннинг шижоати, темпига бироз киришиб кета олмади. Бизга гол керак эди. Шу сабабли тактик ўзгаришга қўл урдик. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика