Latest news

23:59Евро-2024. Португалия – Франция 0:0 (Матнли трансляция)  10 23:45Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Франциядан бешта тўп қабул қилиб олди  2 23:40Евро-2024. "Қизил фурия" Германияни мусобақадан чиқариб юборди  246 23:23Ольмо Испаниянинг 74 йиллик антирекордига нуқта қўйди  1 23:07Евро-2024. Португалия – Франция. Бошланғич таркиблар аниқ!  7 22:57Манба: Педри учун "Евро" якунланди  10 22:40Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" - "Бухоро" 1:0  0 22:35Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олишди  16 21:43Расман: Абдурауф Бўриев "Пахтакор"га қайтди   14 21:18"Ал Насср" Эдерсонга жуда катта маош таклиф қилмоқда  3 20:52Туркия Демиралнинг иши бўйича апелляция бера олмайди. Нега?  2 20:13CAFA U-20 Championship 2024. Ўзбекистон Туркманистон устидан қийин ғалабага эришди  4 19:53Ўзбекистон Кубоги. "Навбаҳор" – "Бухоро", "Бунёдкор" – "Қизириқ". Таркиблар маълум  12 19:44Вертонген Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини тугатди  0 19:20Ўзбекистон рақиби Мисрнинг Олимпиада учун қайдномаси маълум  10

Асрор Алиқулов: "Қишки трансферларда дарвозабон олиш режамиз бор эди. Илёсовни эса қўллаб-қуввтлаймиз" News

Асрор Алиқулов: "Қишки трансферларда дарвозабон олиш режамиз бор эди. Илёсовни эса қўллаб-қуввтлаймиз"

"Қизилқум" бош мураббийи Асрор Алиқулов Суперлиганинг учинчи тури доирасида ўтказилган "Металлург"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Metallurg

Shahzodbek Gofurbekov - 58'

Superliga. Round 3

19/03/2023, 16:00

0
:
1
Finished

Qizilqum

45'
90'
22'  Xudoyshukur Sattorov
45'  Mukhammadali Alikulov
58'  Shahzodbek Gofurbekov
58'  Bektemir Abdumannonov
73'  Marko Obradovic (Husniddin Gofurov)
90'  Bektemir Abdumannonov (Asilbek Qayumov)
10'  Ifeanyi Ifeanyi
42'  Nikolay Tarasov
45'  Ойбек Нурматов (Oleg Tolmasov)
67'  Avazxon Mamatxujaev
68'  Alisher Sanaev (Sherali Juraev)
71'  Islom Kenjaboyev
78'  Jasur Xolturayev (Victor Mbaoma)
78'  Avazxon Mamatxujaev (Islom Toshpulatov)

"Металлург" муваффақиятсиз стартини ҳисобга олиб, илк дақиқалардан катта босим билан ҳаракат қилди. Ғалаба учун охиригача курашишини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Режамиз қарши ҳужумда вазиятлар яратиш эди, амалда шундай ҳам бўлди. Биринчи бўлимда яратилган имкониятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Қизил карточка кўп режаларимизни бузиб юборди. Футболчилар 10 киши бўлсада, қўлларини туширмай ўйинни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди",- дейди Асрор Алиқулов. 

- Биринчи бўлимдаги қизил карточка бўйича футболчингиз билан гаплашдингизми? Эътироз билдиргани учун четлатилдими?

- ВАР кўрган. Кийиниш хонасида кўрганимда иккита футболчимизнинг ҳам оёқлари қонаб кетганди. Бутсанинг таг қисми оёқ устига қўйилган бўлиши мумкин. Футболчи ҳакамга шуни кўрсатмоқчи бўлган. У вазиятда ҳакам ҳақорат қилганини, футболчи бундай демаганини айтяпти. 

- Сизни ёшларга имконият берадиган мураббий сифатида биламиз. Бугун майдонга тушган легионерларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Бугун кўпроқ яккакурашлар кўп бўлди. "Металлург" босим уюштиришга, фол эвазига қарши ҳужумга ўтишимизга йўл қўймаётганди. Ўйин бошидан сариқ карточкалар кўпайиб кетганлиги сабабли футболчиларга эҳтиёткорликни буюрдик. Биринчи контакдан Ифеани огоҳлантирилди. Ўйинни кўриб таҳлил қиламиз, хатоларни батафсил ўрганамиз. 

- "Қизилқум" бир киши кам бўлсада, "Металлург"га яхши босим уюштирди. Жамоа кейинги турларда ҳам шундай ўйинайдими, рақиб эса "Насаф"...

- Навбатдаги икки рақиб жуда кучли ва юқори савияли футболчиларга эга. Босим уюштириш "Металлург" футболчиларидан келиб чиқиб қилинди. Бугунги ўйинда айрим футболчиларга прессинг қилиш, тепароқ ўйинаш айтилганди. Бу футболчиларнинг ўсиши учун ҳам керак. 

- Ислом Тошпўлатовнинг ҳолати 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасми?

- Кўп ўйинларда тўпсиз ўйнашга тўғри келяпти. Исломда тўп билан ҳаракат қилишда муаммо йўқ. Лекин ҳимояланиш томонлама камчилиги кўп. Футболчи тўпсиз ҳам ўйнашни билиши керак. Қисқа вақт ичида буни тўғирлаши лозим. 

- Жавоҳир Илёсов сўнгги ўйинларда ишончсиз ҳаракат қилмоқда. Хатолари эвазига жамоа мағлуб бўляпти...

- 10талик лимит қийнаб қўйди, десак ҳам бўлади. Дарвозабон олиш ниятида бўлдик. Раҳбарият қайсидир томонлама қўллаб-қувватлайди ёки аксинча.  Сўнгги кунгача иш олиб борилди. Роликларни кўриб олиш хато бўлиши мумкин эди. Кейинги ўйинларгача хатоларини тўғирлайди, деб ўйлайман. Уни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Чунки Жавоҳир Илёсов ва Артём Макосиндан бошқа дарвозабонимиз йўқ. Икки дарвозабонимиз трансферлар ойнаси очилгунигача асосий посбонларимиз бўлишади. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика