Latest news

14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  0 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  0 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  2 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  3 11:32Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"  1 11:16"Тоттенхэм" Мэддисон ўрнига бошқа футболчи топди  1 10:51Бруно Фернандеш "Ал-Иттиҳод" билан яширин учрашув ўтказди. Футболчи йиллик истагини маълум қилган  10 10:20"Барселона" ёзда сотиб олган футболчини Туркия клубига ижарага бермоқчи  1 09:48Флик "Барселона"нинг "Леванте"га қарши ўйинига муносабат билдирди  11 09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  2

Асрор Алиқулов: "Ҳозир профессионализм сифатларини кўрсатадиган вақт" News

Асрор Алиқулов: "Ҳозир профессионализм сифатларини кўрсатадиган вақт"

Жорий йилда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ўз олдига ҳар қачонгидан ҳам юксакроқ маралларни қўйган.

Улардан энг биринчиси 2020 йилги мусобақалар якунига кўра, яна Суперлигага қайтиш. Лекин бутун дунёни ташвишга солган пандемия туфайли ҳамма соҳада бўлгани каби футболда ҳам кутилмаган танаффус юзага келди. Ўзбекистон ПРО-Лигасининг етакчи жамоаларидан бири бўлган “Шўртан” мураббийлари ва футболчилари бу даврни қандай ўтказишмоқда. Бош мураббий Асрор Алиқулов ушбу мавзуда ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Карантин чоралари қўлланилган кундан эътиборан дарҳол мавсум учун тайёрланган режаларимизга ўзгартиришлар киритдик. Чунки вақт қисқа, йигитларни уй уйларига қўйиб юборишимиз керак эди. Мураббийлар гурҳи билан шошилинч ҳолатда ёпиқ шароитларда ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлган машғулотлар дастурини ишлаб чиқдик. Ахборот технологиялари ривожланган даврда яшаяпмиз. Бу эса ҳозиргидек мураккаб вазиятдан чиқишга яхшигина ёрдам беряпти. Онлайин мулоқот учун жамоа ичида телеграмм гуруҳини очдик. Йигитлар билан ҳар куни мулоқот қиляпмиз. Топшириқларни овозли ва видео лавҳалар шаклда юбориб, белгиланган муддатда худди шундай тартибда жавобларни қабул қилиб оляпмиз.

- Футболчиларга қандай вазифалар бериляпти?

- Аввало эътиборимизни йигитларнинг уй шароитига қаратдик. Негаки, ҳаммада ҳам бир хил вазият эмас. Кимдир ҳовлида ва яна бошқалар кўп қаватли уйда истиқомат қилади. Барча ҳолатни четда қолдирмасдан инобатга олдик. Мураббийлар гуруҳидаги ёрдамчиларимиз билан топшириқларни ишлаб чиқдик. Энг асосий урғу жисмоний чидамлийлик ҳолати ва тайёргарликни ушлаб туришга қаратилган. Бунда машғулотлар босимсиз ва ўз вазнига мутанносибликда олиб борилади.

- Жамоа аъзолари билан бирга эмассиз, улар топшириқларни қай даражада бажараётганлигига ишончингиз комилми?

- Йигитлар билан ҳар кунги олиб бориладиган мулоқотда биринчи навбатда тартиб-интизомга қатъий риоя қилиш кераклиги айтилади. Уларнинг бизга юбораётган видео лавҳаларини кўриб, ҳамма ишлар кўнгилдагидек олиб борилаётганлигига амин бўляпман. Шу боис уларга ишонаман.

- Маълумки, спортчилар, жумладан футболчилар учун тўғри овқатланиш муҳим жиҳат ҳисобланади. Масофадан туриб олиб борилаётган машғулотларда бу масала қай тарзда ҳал қилинмоқда?

- Ҳақиқатдан ҳам жуда ҳам муҳим масала. Ҳеч иккиланмай айтишим мумкин, бу борада “Шўртан”да ишларимиз аъло даражада. Жамоамиз шифокори Алишер ака Абдураҳмоновни кенг футбол жамоатчилиги яхши билади, десам муболаға бўлмайди. Катта тажрибага эга шифокор ҳамда фармоколог мана бир нечча йиллардан буён ўзбек футбол тиббиётида самарали фаолият кўрсатиб келаётган мутахассис, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоасида ҳам ишлаяпти. У киши ҳар бир футболчига, шунингдек, ҳозир Муборак Рамазон ойи бўлганлиги учун рўза тутаётган йигитларимизнинг ҳам овқатланиш тартибига алоҳида масъулият билан ёндошиб келяптилар.

- Карантин муносабати билан юзага келган кутилмаган танаффус футболимизга, қолаверса футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига қайсидир маънода таъсир ўтказиши табиий ҳол...
- Бугунги кунда вирусли пандемия бутун дунёни қамраб олган. Ҳаёт эса давом этади. Вақти-соати келиб, албатта, ҳаммаси яна ўз изига тушиб кетади. Кимки профессионализм талабларига қатъий риоя қилса, ҳеч қачон ютқазмайди. Чунки, ҳозир айнан профессионализм сифатларини янада кучлироқ кўрсатадиган вақт.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика