Latest news

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  29 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  37

Асрор Алиқулов: "Гуруҳдаги вазият тақдири охирги ўйинга боғлиқ" News

Асрор Алиқулов: "Гуруҳдаги вазият тақдири охирги ўйинга боғлиқ"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Андижон II" (3:0) баҳсидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳақида

- Ўйин оғир кечишини билардик. Йигитлар астойдил курашишди. Ўйлайманки, мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. "Андижон II" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. Уларнинг футболчилари анча курашувчан йигитлар эканликларини кўрсатишди.

- Узоқ муддатли танаффусдан кейин Бекзод Сувоновни майдонга туширдингиз. У билдирилган ишончни оқлай олдими?

- Бекзодга олдинроқ ҳам бир ўйинда имконият бергандик. У машғулотларда астойдил меҳнат қилмоқда. Ўйлайманки, яхши ўйин ўтказди. Ундан кўпроқ ҳужумга ўтишини талаб қилгандик. Ҳали яхши ўйинлари олдинда, деб ўйлайман.

- Муҳриддин Зоировнинг чемпионатдаги ўйинлари унча қовушмаётганди, лекин бугун дубль қайд этишга эришди. У билан индивидуал ишланиб, алоҳида кўрсатмалар берилганмиди?

- Ўзи ҳар бир футболчи билан индивидуал равишда ишлаймиз. Рақиб Биринчи лига жамоаси эди, шуни ҳам ҳисобга олиш керак. Биз босим қилдик ва бу фойда берди. Муҳриддинда яна бошқа вазиятлар юзага келганди, унинг ёрқин ўйинлари ҳали олдинда.

-  "Андижон II" 2 та ҳужумчи билан, "Шўртан" эса 1 та ҳужумчи билан майдонга тушди. Тезкор гол уриш учун 2 та ҳужумчини майдонга туширсангиз бўлмасмиди?

- 2 та ҳужумчи билан ўйнадингиз дегани, бу кўп имконият яратасиз дегани эмас. Биз кўпроқ бўшлиқлардан фойдаланишни хоҳлаймиз. 1 та ҳужумчи рақиб ҳимоячиларини хато қилишга ундаши керак. Биз шу боис бугунги тактикада ўйнадик.

- Гуруҳдаги вазият хусусида нима дея оласиз?

- Гуруҳдаги вазият тақдири охирги ўйинга боғлиқ. Гуруҳдан чиқиш учун охиригача курашамиз.

- "Олимпик" билан ўйинда "Шўртан"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Кўрдингиз, "Олимпик" кеча "Турон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Кўп жамоалар ротацияга қўл уришмоқда. Сўнгги ўйин ҳақида олдиндан бир нима дейиш қийин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика