Latest news

11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  0 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  2 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  3 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  4 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  1 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  1 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  8 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  4 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  12 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  22

Асрор Алиқулов: "Футболчини эътибори ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар майдонда бўлиши керак" News

Асрор Алиқулов: "Футболчини эътибори ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар майдонда бўлиши керак"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" ва "Турон" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.




"Ўйин оғир кечишини олдиндан кутгандик. "Турон" жамоаси бу йил ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Жамоадаги футболчиларда иштиёқ кучли эканлиги кўриниб турибди. Улар қанотлардан ҳужумларни шакллантиришади ва ҳавфли вазиятлар ҳосил қилишади. Ўтказиб юборган иккита голимизга ҳам қанотлардаги хатолар сабаб бўлди. Мураббий сифатида бундан қониқмадим. Ўтган турдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни ўзига бўлган ишончини қайтаришга ҳаракат қилдик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Барибир хатолар бўлди. Футболчиларда ҳаяжон борлиги сабаб қисқа тўп оширишларда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ғалабада жамоадаги барчани хизмати катта. 

"Турон" бизни яхши ўрганиб чиққанлиги кўриниб турибди. Айрим футболчиларимизга бўш худудлар беришмади. Рақиб жамоада ёш мураббий ишлаётганига қарамасдан юқори савиядаги маслаҳатчи мураббий унга ёрдам бериб келмоқда. 

Футболчилардан таблога қараб ёки ҳаёлга берилмасликни талаб қиламиз. Ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар уларни бор эътибори майдонда бўлиши керак",- дейди Асрор Алиқулов. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика