Latest news

17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1

Асрор Алиқулов: “Финалда имкониятлар тенг деб ўйлайман” News

Асрор Алиқулов: “Финалда имкониятлар тенг деб ўйлайман”

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Кубоги-2014 финал ўйини бўлиб ўтади. Олмалиқ шаҳрида кечадиган бўлажак баҳс олдидан айрим футболчи ва мутахассислар фикри билан қизиқдик.
Бу борада дастлаб “Динамо” ҳимоячиси Асрор Алиқулов билан боғландик.

- Асрор ака, бугун Кубок финали бўлиб ўтади. Илгари бир неча бор бундай ўйинларда иштирок этган футболчи сифатида нима дейсиз?
- Финал қизиқарли ўтишини тахмин қиляпман. Ҳар иккала жамоа ҳам борини беради. Имкониятлар эса 50х50. “Локомотив” чемпионликни бой берди. Шундай экан бугун қандай бўлмасин, Кубокни қўлга киритиш учун астойдил харакат қилади.

- “Бунёдкор”нинг устун жиҳатлари нима деб ўйлайсиз?
- Яхши жамоа. Чемпионатнинг сўнгги турида “Пахтакор”га аламли тарзда мағлуб бўлди. “Қалдирғочлар” биринчи бўлимни яхши ўтказишди. Лекин ўйин сўнггиларида ғалабани қўлдан чиқарди. Энди улар Кубокда зафар қучишга бор имкониятини ишга солади.

- Фаолиятингиз мобайнида сиз ҳам ўз вақтида бу каби финал баҳсларида бир неча бор иштирок этгансиз. Ўшанда учрашувга қандай тайёргарлик кўрардинглар?

- Финал бу – ўз номи билан финалдир! Бундай ўйинларга мураббий шогирдларини тайёрлаши шарт эмас. Чунки ҳар бир йигит финалга ўзини-ўзи пухта тайёрлайди. Хусусан ўзим бундай ўйинларга астойдил тайёргарлик кўрардим.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика