Latest news

21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  0 20:48Португалия термаси Миллатлар лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  4 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  2 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  8 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  2 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  4 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  19 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  17

Асрор Алиқулов: “Бутсаларимни михга илмоқчи эмасман” News

Асрор Алиқулов: “Бутсаларимни михга илмоқчи эмасман”

Қашқадарёлик ҳимоячи Асрор Алиқуловни мухлисларга ортиқча таништириб ўтишни хожати бўлмаса керак.
Мудофаа чизиғида ишончли ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган. Алиқулов ўз вақтида миллий терма жамоамизда ҳам асосий ҳимоячилардан бири бўлган.

Аммо таниқли ҳимоячининг охирги йилларда унчалик ҳам омади чопмаяпти. Сабаби а йнан Асрор тўп тепаётган “Шўртан”нинг ўйини йилдан йилга кескин пасайиб кетмоқда.

 Хабарингиз бор, бу йил Ғузор жамоаси элитани тарк этди. Энди жамоанинг келгуси тақдири қандай кечади? Алиқулов клубда қолиб, кейинги йилни биринчи лигада ўтказадими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида 35 ёшли ҳимоячи билан суҳбатлашдик.

- Асрор ака, айни пайтда барча клубларимиз қатори “Шўртан” ҳам таътилда бўлса керак?
- Ҳа, чемпионат поёнига етгач, футболчиларга дам берилган.

- Ўз вақтида ОФК Кубогида иштирок этган жамоа кейинги йилни биринчи лигада ўтказадиган бўлди. Хўш, келгуси режалар қандай?
- Очиғи, ҳозир ҳеч нарса аниқ эмас. Футболчиларнинг қачон тўпланиши ҳақида ҳам маълум бир кун белгиланмаган.

- Гарчи “Шўртан” сафида таниқли етакчилар ўйнашган бўлсада, якунда жамоа барибир кучлилар сафини тарк этди. Бунга кўпчилик моддий имкониятнинг жуда ҳам паст бўлганлигини сабаб сифатида кўрсатмоқда. Сиз қандай фикрдасиз?
- Муваффақиятсизликнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу.

- Мавсум якунланганига ҳам бугун роппа-роса 10 кун бўлди. Айтингчи, клуб ўз футболчилари билан ҳисоб-китоб ишларини поёнига етказдими?
- Йўқ. Биласизми, жамоанинг футболчилардан нафақат шу йилнинг ойлик маошларидан қарзи бор, балки ўтган йилги ҳисоб-китоблар ҳам тўлиқ якунига етмаган. 2012 йилги мавсумдан кўп маошлар қолиб кетган. Бу йил эса 50 фоиз қолган.

- Сиз ҳақингизда гап кетганида, кўпчилик бу йил Алиқулов учун футболчиликдаги сўнгги мавсум бўлди дейишмоқда. Яқин орада мураббийликка ўтиш режангизда борми?
- Буни ким айтди сизга. Тўғрисини айтсам, яна бемалол яшил майдонда ўйнашга кучим етади. Шундай экан ҳозирча бутсаларимни михга илмоқчи эмасман.

- Унда келаси йилни олий лигада ўтказасизми ёки “Шўртан”да қолиб, биринчи лигада ўйнайсизми?

- Элита вакилларидан ҳам таклифлар бўлмоқда. Ҳозирча бир тўхтамга келганим йўқ. Бутун эътиборимни яхшилаб хордиқ чиқаришга қаратганман. Эхтимол бу масала, январь ойида ҳал бўлса керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика