Latest news

19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  5 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  22 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  38 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  9 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  7 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  9 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  13

Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади" News

Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"

Суперлига 10-тур доирасидаги "Хоразм" — "Машъал" (3:0) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Учрашувни ёмон бошладик. Хатога йўл қўйдик ва гол ўтказдик. Тезкор иккинчи гол ўтказдик. Ўзимизни оқлашга ҳаққимиз йўқ, узоқ йўл босиб келган мухлисларимиз учун яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Кимнидир айбламоқчи эмасмиз, афсуски йирик ҳисобда ютқаздик. 


- Захирадан тушган Дилшод Раҳматуллаев ўйинни кучайтирди. Нега у тўлиқ 90 дақиқага тайёр эмасми?  

- Ҳисоб бундай бўлиб турганда ўйинга киришиб кетиши осон эмасди. Раҳматуллаев асосий таркибда тушган ўйинлар ҳам бўлди. Бизга марказда тезкор футболчилар керак эди, шу боис бугун захирада қолди.



- Натижани ҳисобга олмаганда ўйинда қониқиш ҳосил қилдингизми? 

- Ҳужум қилишга ҳаракат қилдик. Бугун йигитларда характер етишмади. Ҳужумларнинг кўпи тажовузкорлик туфайли охирига етмади. 0:3 ҳисобида ютқаздик, ўйиндан ҳам умуман қониқмадим.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика