Latest news

08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтингини эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  2 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  3 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  8 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  1 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  11 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  27 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  93 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1

Асрор Алиқулов: "Бугун таркибда ротацияларга қўл урдик" News

Асрор Алиқулов: "Бугун таркибда ротацияларга қўл урдик"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган ОКМК - "Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Албатта, ОКМК кучли рақиб эканини билардик. Қанотлардан ҳужум ташкил этишга уриндик, шунингдек рақибга бўш худудлар қолдирмасликка ҳаракат қилдик. Кам сонли ҳужумларимиздан бирида имкониятдан фойдаланиб гол урдик. Таркибда ротациялар қилдик, ўйин амалиёти кам ва ёш футболчиларни майдонга туширдик. "Машъал" мухлисларини ғалаба билан табриклайман.


- ОКМК кучли рақиб эканини аввалдан билгансиз. Шунга қарамай ёшларни майдонга тушириб, таваккал қилдингизми?


- Таркибда ротация қилдик. Ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият беришга ҳаракат қилдик. 20 ёшли футболчи қайсидир жамолаларда ёш ҳисобланмаслиги мумкин. Бугун жамоамиз сафида 20 ёшли Сарвар Бекчанов дебют қилди ва ўзини яхши кўрсатди. 


- "Машъал"нинг кубок ўйинларида қаергача етиб бориш мақсади бор?


- Биринчи навбатда гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Кейин ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўриб, ғалаба учун майдонга чиқиш мақсадимиз бор. Олдиндан бу борада бирон фикр айтиб бўлмайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика