Latest news

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   0 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  0 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  28 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  47 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68

Асқар Умаров: "Турон"га қарши очиқ футбол намойиш этдик" News

Асқар Умаров: "Турон"га қарши очиқ футбол намойиш этдик"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Зомин" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун қизиқарли ва очиқ ўйин гувоҳига айландик. Учрашув давомида устунликка ҳам эга бўлдик, бир қатор вазиятлар яратдик. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмаганимиз туфайли мағлубиятга учрадик. Лекин йигитлар бунинг ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишди, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Хатолар устида ишлаймиз. Келаси ўйинларда ғалаба қозониб мухлислар олдида юзимизни ёруғ қиламиз деган умиддамиз.

- Ўтган мавсум Биринчи лигада ҳаракат қилган футболчиларнинг қанчаси сақлаб қолинди? Футболчиларингизга Биринчи лига ва Про-лига фарқи қай даражада сезилмоқда?

- Ўтган мавсумдаги таркибнинг 90-95 фоизи сақлаб қолинган. Йигитларда бу икки лига ўртасидаги фарқни сезганим йўқ. Барчалари имконият даражасида астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ўйинлар давомида ўсиб борамиз ва керакли очколарни қўлга киритамиз деган умиддаман.

- Натижалардан келиб чиқиб таркибга янги футболчилар жалб этилиши мумкинми?

- Албатта, ҳозир биз тўлдирилиши лозим бўлган чизиқларни кузатиб бораяпмиз. Вазиятдан келиб чиқиб таркибга янги футболчиларни жалб этиш режамизда бор.

- Ўтган турда "Бухоро" билан сафардаги дуранг натижа туфайли мухлислар бугун ғалаба кутишаётганди. Мағлубиятни қандай изохласа бўлади?

- Бугун биз очиқ футбол намойиш этдик. Ўйин аввалида футболчиларга шу кўрсатмаларни бергандик. Рақиб ўз хатоларимиз эвазига голлар киритди. Изланишда, ишлашда давом этамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика