Latest news

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  25 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Асқар Умаров: "Рақибни жиддий ўргангандик" News

Асқар Умаров: "Рақибни жиддий ўргангандик"

Кеча Ўзбекистон Биринчилигининг янги мавсумига старт берилди. Сафарда "Ёзёвон-Лочинлари" меҳмони бўлган "Зомин" меҳмондан ғалаба билан қайтди - 1:3.

Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Айтиш керак, учрашувга кўнгилдагидек тайёргарлик кўргандик. Клубимиз раҳбарлари беллашувга муносиб тайёргарлик кўришимиз учун бизга барча шароитларни яратиб берди. Фарғонага ўйиндан икки кун аввал етиб келгандик. Натижасини кўриб турибсиз. Ғалабада жисмоний ҳолатимиз яхши эканлиги ҳам муҳим ўрин тутди. Асосийси, футболчилар майдонга тушганидан кейин биз берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди.

Умумий маънода ўйин яхши ўтди. Ёзёвонга ғалаба учун келгандик. Чунки рақибни етарлича ўргангандик. Камчиликларини билардик. Якунда мақсадимизга эришдик. Қолаверса, кечаги ўйинда об-ҳаво ҳам футбол ўйнашга қулай бўлди.

Келаси турда "Цементчи"га қарши майдонга чиқамиз. Албатта, рақиб кучли. Улар биринчи турда "Динамо"ни мағлуб этишди, аммо биз ҳам майдонга шунчаки чиқмаймиз. Фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Қувасойдаги ўйинда ҳам жамоам уч очкони қўлга киритишини кутяпман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика