Latest news

14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  5 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  6 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  2 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   40 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  21 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9

Асқар Умаров: “Норин” ҳақли равишда ғалаба қозонди” News

Асқар Умаров: “Норин” ҳақли равишда ғалаба қозонди”

Биринчи лиганинг 4-туридан ўрин олган “Зомин” – “Норин” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўтган турда “УзДонгЖу” билан ўйинимиз бекор қилиниб, техник мағлубиятга учрагандик. Албатта бу кейинги учрашувга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Бошқача айтганда, зарба кетидан зарба бўлди.

- Ўйинда устунлик жамоамиз томонида бўлди. Гол уриш учун имкониятлар бўлди. Аммо улардан унумли фойдаланиш насиб қилмади. “Норин” футболчилари эса ўйин сўнггида битта имкониятни самарали якунлаб, ғалабани илиб кетди. Табиийки бу каби голдан сўнг уч очкони ўз майдонингда йўқотиш, алам қилади. Нима ҳам дердик, бу – футбол.  

- “УзДонгЖу” билан учрашувда нима учун техник мағлубиятга учраганимизга келадиган бўлсак, бу борада ПФЛга телефон орқали хабар берганмиз. Янгиер шаҳри ИИБга ёзма равишда мурожаат қилгандик. Айбимиз Сирдарё вилояти ИИБга хат орқали мурожаат қилганимиз бўлди. Шу боис ички ишлар ходимлари учрашувни ўтказишга қаршилик кўрсатиб, рухсат бермади. Шу тариқа ўз хатоимиз эвазига уч очкодан маҳрум бўлдик.

- Тўғрисини айтганда, бизда майдон билан боғлиқ муаммо бор. Эндиликда уй ўйинларимизни вақтинчалик Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” стадионида ўтказамиз. Машғулотларни эса Зомин туманидаги кичик бир майдонда мажбур ўтказмоқдамиз. Ўзимизнинг стадион эса айни дамда таъмирланмоқда. Насиб қилса май ойининг сўнгги кунларида Зоминдаги стадионда ўйнашни бошлаймиз.


Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика