Latest news

13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  2 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11

Асқар Умаров: “Ҳалигача жамоага ҳомий топилгани йўқ” News

Асқар Умаров: “Ҳалигача жамоага ҳомий топилгани йўқ”

Про лига 15-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров иштирок этди.

Аввало, “Янгиер” клубини ғалаба билан табриклайман. Биз ҳам беллашувга тайёргарлик кўргандик. Афсуски, ҳар бир баҳс биз учун қийин кечмоқда. Айниқса, ҳужум чизиғимизда муаммо бор. Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. 

- Давралар оралиғида бир қатор футболчилар тарк этди. Уларни жамоада сақлаб қолишнинг имкони бўлмадими?

-  Афсуски йўқ. Уларга биздан кўра, яхши жамоалардан таклиф бўлди. Натижада, йўқотишларга дуч келдик. Лекин янги келганлар ҳам “Зомин”га ёрдам беришига ишонаман. 

- Клубда молиявий ҳолат яхши эмас. Ортда қолган вақт давомида клубга ҳомий топилдими?

- Ҳозирча топилганича йўқ. Лекин биз вазият ўзгаришини кутмоқдамиз. Раҳбарият яхши бўлишига ваъда берган. Футболчиларга ойлик маошларини бериб турсак, натижаларимиз ҳам ўзгаришига ишонаман. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика