Latest news

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  0 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  2 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  26 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4

Асқар Умаров: "Ғалабага тенг дурангга эришдик" News

Асқар Умаров: "Ғалабага тенг дурангга эришдик"

Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Зомин" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Асқар Умаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Ўйин ва чиройли муҳит учун раҳмат. "Локомотив" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилаймиз. 

Очиқ ўйин гувоҳига айландик. Айниқса, иккинчи тайм ёрқин кечди. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Озгина хатолар кузатилди. Йигитлар босимга дош беролмагани боис хато қилдик ва рақиб бундан фойдаланиб қолди. Умуман олганда, ғалабага тенг дурангга эришдик.

- Дониёр Усмонов биринчи таймда "Локо" ҳимоячиларини қийин ҳолатга солиб қўйди. Уни нега алмаштирдингиз?

- Уни жароҳат олгани туфайли ўзгартиришга мажбур бўлдик.  

- Учрашув охирида жуда қулай имконият юзага келди. Бугун жамоангиз ютиб кетиши мумкин эди. "Зомин" Про лигада 5 ўйинда 5 очко олди. Икки хил мусобақада турлича иштирок... Бу нима билан боғлиқ?

- Йигитларимиз ўйинда ўйинга ривожланиб боришмоқда. Янги мураббийлар иш бошлашди. Машғулотларда ҳам астойдил ишлаяпмиз. Про лигада кучли жамоаларга қарши ўйнадик, аммо яхши натижалар кўрсатдик. Худо хоҳласа жамоа билан олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз.

- Агар барча вазиятлардан унумли фойдаланилганда, бугунги ўйин ҳисоби қандай кўриниш олган бўларди?

- "Локомотив"да жуда кўп имкониятлар юзага келди. Дарвозабонимиз ҳам яхши ўйнаб берди. Ўйлайманки, ҳисоб 5:5 бўлган бўларди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика