Latest news

23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  0 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қоғозистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  0 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:45Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  65 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   29 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  14 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  6 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1

Асқар Умаров: "Динамо" биринчи лиганинг энг кучли жамоаси" News

Асқар Умаров: "Динамо" биринчи лиганинг энг кучли жамоаси"

«Динамо» - «Зомин» (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров ўйин борасида тўхталиб ўтди.

«Самарқанддан очко билан қайтишни истагандик. Аммо, кўрдингиз «Динамо» жамоаси тажриба ва ўйин борасида биздан устунлик қилди» - дея гап бошлади «Зомин» бош мураббийи Асқар Умаров. «Ўз хатоларимиз туфайли голлар ўтказиб юбордик. Ҳимояда ҳам янада эътиборлироқ тўп суришимиз керак эди. Чунки рақиб бундай хатоларни кечирмаслиги аниқ эди. «Динамо» жамоасининг ўйини анча шаклланган. Улар ҳозирда чемпионат пешқадами, энг кучли жамоаси бўлиб туришибди. Биринчи даврада Зоминда ўтган ўйинда улар 2-3 та ҳужумдан 0:2 ҳисобида зафар қучиб кетишганди. Бугун эса «Динамо» жисмоний жиҳатдан ҳам анча яхши ҳолатга келган. Биринчи даврадаги жамоа ва ҳозирги жамоа ўйинида ижобий фарқ катта.

«Зомин» олдида чемпионатдан олдин кучли тўртликдан жой олиш вазифаси қўйилганди. Аммо биринчи даврадаги айрим муаммолар, жумладан майдон муаммоси туфайли қийинчиликларга дуч келдик. Иккинчи даврада эса жамоага имконқадар барча шароитлар яратиб бериляпти. Зоминдаги ўз майдонимизда машғулот ўтаб, уй учрашувларимизни ўтказаяпмиз. Умид қиламанки, буёғига натижаларни яхшилаб, мухлисларимизни хурсанд эта оламиз» - дея фикрини якунлади «Зомин» бош мураббийи.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика