Latest news

19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  2 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  16 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3

Асқар Толибжонов Twitter’да аккаунт очди News

Асқар Толибжонов Twitter’да аккаунт очди

Ўзбекистон Футбол федерацияси Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Twitter микроблоглар хизматида рўйхатдан ўтди.
У, Федерация матбуот котиби Санжар Ризаевдан сўнг Twitter’да микроблог очган ЎФФнинг иккинчи юқори лавозимли вакилига айланди.

ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Twitter’да ҳақиқатан ҳам аккаунт очганини ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев ҳам тасдиқлаган. Ушбу хабар ёзилаётган вақтда @Talipdjanov микроблогида бирорта твит қолдирилмаган эди. Толибжонов ҳозирча 12 твитерни фоллоу қилган (улар орасида ЎФФ Матбуот хизмати ходимлари, шунингдек, Kun.Uz интернет-нашри тви-аккаунти ҳам бор).

ЎФФ Терма жамоалар марказининг асосий вазифаси, Асқар Толибжоновнинг ушбу марказ директори сифатида ўтказган илк матбуот анжуманида маълум қилинганидек, «терма жамоаларга турли мусобақаларда қатнашиши, уларга тайёргарлик кўриши мақсадида иложи борича яхши шароитлар яратиб бериш, терма жамоалар учун мураббийлар штабини аниқлаш ва бутун республика бўйича фаол селекция ишларини йўлга қўйишдан иборат».

Қайд этиш жоиз, Терма жамоалар маркази директори сифатида Асқар Толибжонов бир неча бор ишқибозлар ва ОАВ эътибори марказига тушиб қолганди. Хусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичини Эронга қарши мағлубият билан бошлаганидан сўнг, Толибжоновнинг истеъфога чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқатилганди. Кейинчалик бу хабарлар рад этилган эди. Шунингдек, 2012 йил августида ишқибозлар гуруҳи Асқар Толибжонов устидан ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга шикоят қилишгани маълум бўлганди.

Шунингдек, ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи доирасидаги Ливан ва Қатар миллий терма жамоаларига қарши ўйинлари арафасида чипталар масаласида юзага келган муаммолардан сўнг, ишқибозлар чипталар савдосини ташкил қилган ЎФФ Терма жамоалар маркази ва унинг раҳбариятини танқид қилиб чиқишган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика