Latest news

15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  0 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  9 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  19 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  3 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  5

Асқар Толибжонов: "Самвел Бабаян терма жамоада ҳам ўзини кўрсатишга ишонамиз" News

Асқар Толибжонов: "Самвел Бабаян терма жамоада ҳам ўзини кўрсатишга ишонамиз"

23 июнь куни Ўзбекистон Футбол Федерациясида Мираброр Усмонов бошчилигида мажлис бўлиб ўтди ва унда кўпчилик учун кутилмаган янгиликлар тақдим этилди.
Ушбу йиғилишда миллий ва олимпия терма жамоаларига янги бош мураббийлар тайинланди. Яъни, бунгача миллий терма жамоамизга устозлик қилган Миржалол Қосимов истеъфо берди. Шунингдек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам ўз лавозимидан озод этилди. Миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаш босқичини муваффақиятли бошлай олмади. Вакилларимиз биринчи учрашувдаёқ КХДР терма жамоасига ютқазиб қўйишди. Ана шу мағлубиятдан кейин бош жамоамизда ўзгаришлар бўлиши кутилаётганди. Орадан бир ҳафта ўтиб кутилган ўзгариш рўй берди ва Миржалол Қосимовнинг ўрнига “Пахтакор” устози Самвел Бабаян миллий терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Бундан ташқари олимпия терма жамоасида ҳам ўзгаришлар амалга оширилди.

Бундан бир неча ой олдин олимпия термасига бош мураббий этиб тайинланган Бахтиёр Ашурматов ҳам истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига тажрибали мутахассис Виктор Жалилов олимпиячиларимиз устози этиб тайинланди. Ушбу ўзгаришлар бўлгидан сўнг ўша куннинг ўзидаёқ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов билан суҳбатлашдик. Аслида Толибжонов билан барча терма жамоаларимиз тўғрисида суҳбатлашишни режалаштириб юргандик. Аммо 23 июнь куни рўй берган ўзгаришлар суҳбатимиз бошқача ўтишини таъминлади.

- Бугун терма жамоалар маркази катта ўзгаришларни амалга оширди. Марказ директори сифатида ушбу ўзгаришларга изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ҳа, бугун (суҳбат 23 июнь куни уюштирилган) ЎФФда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларига янги бош мураббийлар тайинланди. Аслида Миржалол Қосимов миллий терма жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқмоқчи эди. Ўз хоҳиши билан кетишга қарор қилгани боис унинг истеъфосини қабул қилдик.

- ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги омадсиз старт бунга сабаб бўлдими?

- Йўқ айнан бу сабаб эмас. Қосимов соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли дам олишини айтди. Умуман олганда, терма жамоада ўзгаришлар рўй бериш арафасига келиб қолганди.

- Терма жамоалар маркази Миржалол Қосимовнинг бош жамоамиздаги уч йиллик фаолиятини қандай баҳолайди? У билан қай тарзда хайрлашилди?


- Миржалол Қўшоқовичнинг миллий термада уч йил олиб борган фаолиятини терма жамоалар маркази юқори баҳолади ва меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирилиб раҳмат айтилди. Биз у билан бутунлай хайрлашганимиз йўқ. Қосимовга соғлиғини тиклаб олиш учун дам олишга вақт берилди. Шуни айтишим керакки, Миржалол ўз лавозимидан истеъфога чиқарилган бўлса-да, терма жамоалар марказидан кетгани йўқ.

- Қосимовнинг ўрнига Самвел Бабаян миллий терма жамоамизга бош мураббий этиб тайинланди. Бу вариант қандай пайдо бўлди?


- Айни пайтда терма жамоа бош мураббийлигига энг тўғри йўл сифатида Самвел Бабаян вариантини қабул қилинди. Бу қарорни ЎФФ президенти Мираброр Зуфаровичнинг ўзи қабул қилди. Охирги вақтларда Бабаян мураббий сифатида қандай ишлаётганини барчамиз кўриб турибмиз. Ўйлайманки, бу энг тўғри қарор бўлди.

- Савел Бабаян билан ўз пайтида “Пахтакор”да бирга фаолият олиб боргансиз. Шунинг учун уни яхши биласиз. Нима деб ўйлайсиз, Бабаян терма жамоани муносиб бошқара оладими? Қолаверса, биз уни яхши раҳбар, менежер ва ташкилотчи сифатида биламиз. Ўтган мавсумдан эса Бабаяннинг мураббийлик салоҳиятини ҳам кўрдик. Умуман олганда, ЎФФ бош мураббийликка Бабаянни танлаб адашмадими?

- Агар унинг тажрибасига шубҳаланганимизда бош мураббийликка таклиф этмасдик. Чунки у ўтган йили “Пахтакор”ни чемпион қилди. Бу мавсумда ҳам унинг клуби чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. Ишонаманки, Бабаян терма жамоада ҳам ўзини кўрсата олади.

- Бабаян “Пахтакор” бош мураббийи бўлгани учун энди бор эътиборини терма жамоага қаратадими?

- Ха, у “Пахтакор” билан хайрлашиб фақат терма жамоада ишлайди. Менимча, биринчи давра охиригача “Пахтакор”даги ишини якунлаб қўяди.

- Бугун нафақат миллий терма жамоага, балки олимпия терма жамоасига ҳам янги бош мураббий тайинланди. Бахтиёр Ашурматов нега истеъфога чиқарилди?


- Бу борада ҳам ЎФФ президенти қарор қабул қилди ва Виктор Жалиловга олимпия терма жамоасини бошқариш топширилди. Жалиловни ҳам қандай тажрибага эга эканлигини яхши биламиз. У ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлай деган умиддамиз.

- Иккала терма жамоада ҳам мураббийлар штаби тўлалигича янгиланадими?

- Ҳа, Қосимов билан бирга ишлаган мураббийларнинг барчаси кетди. Самвел Бабаянга миллий термада Равшан Ҳайдаров ёрдам беради. Бундан ташқари яна қолган ёрдамчи мураббийлар тез орада маълум бўлади. Олимпия терма жамоасида эса Виктор Жалиловга Дилшод Нуралиев ёрдам беради.

- Шимолий Кореядаги мағлубиятдан кейин миллий терма жамоамизга янги “қон” қуйиш пайти келганди. Аммо кўпчилик бош мураббий хориждан бўлишини кутаётганди. Олдингларда бу вариант ҳам бормиди?


- Сизларга яна шуни ҳам айтшим керакки, бу борада ҳам айни пайтда иш олиб боряпмиз. Яқин кунларда терма жамоага хориждан ҳам мураббий таклиф этамиз. У маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлайди. Биз маслаҳатчи мураббийликка хориждан мураббий таклиф этишни анча пайтдан бери ўйлаб келаётгандик. Айни дам хорижлик мутахассис билан музокаралар кетмоқда.

- Милллий ҳамда олимпия терма жамоаларининг янги мураббийлари олдига қўйилган вазифаларни бугуннинг ўзидаёқ уларга айтган бўлсанглар керак?

- Ҳа, бу мураббийларнинг олдига ҳам максимал вазифалар қўйилган. Мисол учун, миллий терма жамоамиз Россияда бўладиган жаҳон чемпиони йўлланмасини қўлга киритиши керак. Бундан ташқари ЖЧ-2018 саралаш босқичи Осиё чемпионати йўлланмасини ҳам беради. Миллий термамиз Осиё Кубогига ҳам чиқиши керак. Бабаян шу вазифани бажариш йўлида меҳнат қилади. Виктор Романович эса ўз зиммасига юклатилган терма жамоани Олимпиадага олиб бориши лозим. Хабарингиз бор, олимпиячиларимиз Осиё чемпионатида қатнашиш имкониятини қўлга кирита олдилар. Энди улар Олимпиада йўлланмасини олишлари керак. 2016 йилнинг январь ойида Қатарда U-22 Осиё чемпионати ўтказилади.

- ЖЧ-2018 саралаш босқичида терма жамоамизни Баҳрайн билан бўладиган иккинчи ўйинига қадар тайёргарлик борасида қандай режалари бор?

- Сентяборга қадар миллий термамизнинг ҳозирча бирорта бир учрашуви ва йиғини йўқ. Сабаби июль ва август ойларида ФИФА кунлари белгиланмаган. Бугундан терма жамоада янги мураббийлар ишга киришди. Агар улар мана шу икки ойда режага ўқув-машғулот йиғинларини киргизишмаса, сентябргача бирорта ўйин бўлмаслиги мумкин. Терма жамоамизнинг йиғинлари ва ўйинлари борасида кейинроқ маълумот берамиз.

- Олимпия терма жамоамизнинг ҳам режалари қандай?

- Бу терма жамоада ҳам мураббий алмашди ва янги мураббий тайёргарлик борасида ўз режасини бизга тақдим этади. Осиё чемпионати бошланишига қадар бир неча ой бор ва мусобақага олимпиячиларимиз пухта ҳозирлик кўришади. Олимпия терма жамоаси июль ва августда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишади. Ушбу йиғинлар қачон ўтказилишини кейинги ҳафтада эълон қиламиз.  

- Олимпия терма жамоамиз қитъа чемпионати йўлланмасини сонликча қўлга киритгани йўқ. Саралаш баҳсларидан кейин Осиё чемпионатига чиқиш тақдиримиз бошқаларнинг қўлида бўлиб қолди. Айтингчи, ўшанда саралашдан ўта олмасак, деган ҳавотир бормиди?

- Биласизми, олимпия термамизни Осиё чемпионатида иштирок этишига барибир ишонгандик. Чунки бу терма жамоа йўлланмани олмаса ҳам уят бўларди. Асосийси, ишонч бор эди ва Худога шукр ўз мақсадимизга эришдик.

- Нима учун олимпиячиларимиз қийинчилик билан йўлланмани олишди деб ўйлайсиз? Ахир бу терма жамоамиз таркиб жиҳатдан кучли эди. Тўғрими?

- Ҳа, фикрингизга қўшиламан бу таркиб жуда кучли. Саралаш баҳсларида терма жамоамиз ўзининг ҳақиқий ўйинини охиригача намойиш эта олмади. Қолаверса, кутилмаганда Сурия термасига ютқазиб қўйишди. Аммо шунга қарамай, энг муҳими вазифа бажарилди ва энди улар Осиё чемпионатида ўзларини кўрсатишади. Бу йигитлар Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун бор кучларини ишга солишади.

- Агар олимпиячиларимиз саралаш босқичида қолиб кетганида нафақат бош мураббий Бахтиёр Ашурматов, балки терма жамоалар марказида ҳам ўзгаришлар бўларди. Буни Мираброр Усмоновнинг ўзи айтиб ўтганди.


- Осиё чемпионатига чиқишга ишонганимиз учун буни ўйлаганимиз йўқ. Охирида бўлса ҳам омад барибир бизга кулиб боқди ва терма жамоамиз ҳар қандай ҳолатда ҳам йўлланмани қўлга киритишга ҳақли эди.   

- Асқар ака, келинг, шу ўринда Янги Зеландия мамлакати мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган ёшлар терма жамоамизга ҳам тўхталиб ўтсак. Ёшларимизнинг мундиалдаги иштироки қандай баҳоланди?


- Янги Зеландияда бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемипонатида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз муносиб иштирок этди. Ёшларимиз гуруҳ баҳсларида бироз қийинчиликларга дуч келишган бўлишса-да, мусобақада чорак финалгача бора олдилар. Шу боис ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштирокини қониқарли деб қабул қилди. Албатта, бу ёшлар термасидан жаҳон чемпионатларидаги аввалги натижаларни янгилашини истагандик. Лекин чорак финалда имконият бой берилди. Жаҳон чемпионатида кучли 8 терма жамоа қаторидан жой олиш ҳам катта гап. Равшан Ҳайдаров ёшлар термаси билан яхши ишлагани боис уни миллий терма жамоа мураббийлар штабига ўтказдик. Ҳайдаров энди бош жамоамизда ишлайди.

- Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этгани боис ёшлар терма жамоаси футболчилари ЎФФ томонидан шунга яраша тақдирланишса керак?

-Албатта, улар тақдирланишади. Чунки бу йигитлар мундиалда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этдилар. Бу борада ЎФФ тез орада маълумот беради.

- Янги Зеландиядаги жаҳон чемпионатида ташкилотчилик борасида нималар дея оласиз? Мусобақа қай даражада ўтди?

- Жаҳон чемпионатидек нуфузли турнирда камчилик бўлмайди. У хоҳ катталар, хоҳ ёшлар ўртасидаги мундиал бўлсин. Янги Зеландияда ташкилотчилик борасида ҳеч қандай муаммони кўрганимиз йўқ, ҳаммаси аъло даражада ўтди. Шаҳарлар ва стадионлар ўйинларга тайёр эди.  

- Бугунги кунда барчамизнинг энг биринчи орзуимиз миллий терма жамоамизни жаҳон чемпионатида кўриш. Буни бутун ўзбек халқи кутяпти. Аммо саралаш баҳсларидаги биринчи ўйиндаёқ терма жамоамиз мухлисларни ранжитди. КХДРга қарши бўлган ўйинни кўриб, қандайдир хулосалар чиқарган бўлсангиз керак?

- Тўғрисини айтсам, миллий термамиз Пхеньянда ўйнаган пайтда мен Янги Зеландаги, жаҳон чемпионатида эдим. Шунинг Шимолий Кореяга қарши учрашувни кўра олмадим. Албатта, футболда ҳамма нарса бўлади. Бу ўйинда ютқазишимизни ҳеч ким кутмаганди. Аммо ўйинни кўра олмаганим боис бир нима дейишим барибир қийин.

Бобурбек ТУРСУНОВ суҳбатлашди.
"Футбол Экспресс" газетаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика