Latest news

09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  0 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  0 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  3 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  3 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  1 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2 23:07"Челси" Санчонинг МЮга қайтганини эълон қилди. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб олмагани учун 5 млн евро тўлашади  4 22:44"Реал Мадрид"нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномаси маълум  6 22:36Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Чилини мағлубиятга учратди  18 22:02Мирко Еличич: "Жамоам ҳақиқий футбол намойиш этганидан хурсандман"  1 21:47"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномасини эълон қилди  8

Асқар Толибжонов: "Молдавия билан ўртоқлик ўйини ҳақида ҳеч қандай маълумот берганимиз йўқ" News

Асқар Толибжонов: "Молдавия билан ўртоқлик ўйини ҳақида ҳеч қандай маълумот берганимиз йўқ"

Ўзбекистон терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.

- Миллий терма жамоамиз 2016 йили дастлабки ўртоқлик учрашувини Молдавияга қарши ўтказиши тўғрисида маълумотлар тарқалди. Шу ростми?

- Йўқ, бу маълумот асоссиз қаердан олдинглар билмадим. Молдавия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтиш борасида ҳеч қандай маълумот берганимиз йўқ. Лекин келаси йили кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувларини албатта ўтказамиз ва буни дастуримизга киритганмиз.

- Бу йил терма жамоамиз ўз майдонидаги учрашувларни "Бунёдкор"да эмас, "Пахтакор" стадионида ўтказади. КХДР терма жамоаси билан бўлган ўйинда "Пахтакор" марказий стадионига кира олмай ташқарида қолиб кетган мухлислар ҳам бўлди.

- Тўғри, жорий йилда ЖЧ-2018 саралаши босқичидаги иккита учрашувни "Пахтакор" стадионида ўтказдик. Майдоннинг ҳолатига қараб шундай қарорга келдик. Албатта, келаси йили майдоннинг ҳолати яхши бўлса, ўйинларни "Бунёдкор" стадионида ҳам ўтказамиз, - дейди Толибжонов.

Эслатиб ўтамиз, ЎФФ расмий сайти берган хабарга кўра, Молдавия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2016 йилнинг 9 февраль санасида, Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди.


Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика