Latest news

23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  1 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  1 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдимми? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  1 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  7 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  15 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  60 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  2 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  53 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   9 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  86

Аслингга қайт, "Барселона" News

Аслингга қайт, "Барселона"

"Барселона"нинг бугунги натижалари кимнинг уйида азага, кимнингдир хонадонида байрамга айлаган.

Мақола аввалида Каталония клубининг ҳам, "Реал Мадрид"нинг ҳам мухлиси эмаслигимни таъкидлаб ўтмоқчиман.

"Барселона" клубининг ҳозирги натижалари "Реал Мадрид" мухлисларининг хонадонида байрамга айланаётган бўлса, ажабмас. "Дўстнинг куйингани — душманнинг суйингани" деганларидек, Мадрид клуби ишқибозлари ҳозирда ғишти кучган "кўк-анорранглилар" учун ич-ичидан қувонаётганини ҳис қилиш мумкин. Албатта, бу барчага тегишли эмас. Ўзини ҳурмат қилган одам ашаддий рақибининг ҳам ҳурматини жойига қўя билади. Аммо баъзи тилини тия олмайдиган, рақибига бошқача назар билан қия боқадиган кишилар қувонишлари эмас, бунинг учун ташвишланиши керак. Сабаби, улар "Барселона" билан биргаликда бутун Испания чемпионатини бой беришларини англаб етишлари муҳим. Агар Лапорта президентлигидаги жамоанинг ишлари орқага кетишда давом этса, испан футболи, қолаверса, унинг аудиторияси жуда кўп нарсани бой бериши турган гап.

Биринчидан, Эл Классикодан маҳрум бўламиз. Йил давомида жаҳон чемпионати финали каби интиқлик билан кутадиган, кимдир яқин ошнасини чойхона паловга туширишни мўлжаллаган, яна кимдир севимли жамоасининг лидери ашаддий рақибининг етакчи ўйинчсисидан устунроқ эканлигини исботлаш учун музқаймоқдан мазалироқ уйқусидан воз кечиб экран қаршисига "михланадиган" баҳснинг даражасини бой бериб қўйишимиз мумкин.


Иккинчидан, бу футболчиларга бўлган ҳаваскорликни ҳам сусайтиради. Роналду–Мессининг ўзаро қарама-қаршилигида ҳар бир статистикасини ашаддий мухлислар муҳокама қилишарди: ким қайси мавсумда кўпроқ гол урган, ким кўпроқ ассист бўлган, кимдан тезлик, қай бирида дриблинг юқори ва ҳоказо-ҳоказо... ва бу жараён ҳали-ҳамон давом этмоқда. Ваҳоланки, "Бавария" сафида чемпионликдан зерикиб кетган Роберт Левандовски кетма-кет тўрт мавсумдан буён тўпурарликни ҳеч кимга бермаяпти, бироқ тан олайлик, польшалик "юлдуз"га ҳам юқорида тилга олинган икки "ўзга сайёралик" футболчи сингари ишқибозлик қилмаймиз, фақатгина йил сўнгида натижаларини ёдга олишимиз мумкин.


Учинчидан, Ла Лигадаги рақобат сусаяди. Ҳар қандай клуб ҳавас қиладиган таркибга эга ПСЖ иштирок этадиган Франция чемпионатини қизиқиш билан томоша қиладиганлар орамизда кам топилса керак. Фақатгина таркибдаги футболчилар сабаб Эйфель жойлашган шаҳар жамоасининг ўйинларини кузатишим мумкин, худди "Рома"нинг ўйинини бир футболчи сабаб томоша қилгандек. Ушбу таърифни "Бавария"га нисбатан ҳам қўлласак бўлади, шунингдек, яқин-яқингача Италия чемпионати ҳам деярли шундай исканжага тушиб қолганди. Англия Премьер-лигаси бугунги кунда кўча тили билан айтганда, "номер 1" эканлигининг сабабларини маҳаллангиздаги Абдураим ака ҳам санаб бера олиши мумкин. Шунингдек, рақобатнинг ошиши ёки тушиши жамоаларнинг қитъа турниридаги натижаларига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Бугун, айтайлик, "Бенфика" ёки "Интер" инглиз жамоаларига тўқнаш келишдан кўпроқ ҳайиқишади. Португалия клубининг "Барса" билан ўйинларини кўрдик ёки "Шахтёр" ва "ЦСКА" сингари жамоалар ҳам "Реал"ни бемалол доғда қолдириш мумкинлигини исботлади.

Каталон клубидаги бу ҳолат яқин йиллардаги дастлабкиси эмас. Жамоа 2000/01 йилги мавсумдан бошлаб кетма-кет уч йил кучли учликка кира олмади, ўша йили Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қолиб кетиб, УЕФА кубогида иштирокини давом эттирди. Ваҳоланки, ўша вақтларда таркибда Клюверт, Ривалдо сингари машҳур футболчилар тўп сурарди. Тўғри, "кўк-анорранглилар"нинг ҳозирги ҳолати дастрўмолимизни кўзларимиз яқинига олиб келадиган даражада қўрқинчли эмас. Хави жамоани яна юқорига олиб чиқиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда, тажрибали футболчилар жалб қилинмоқда, Ла Лигада 6-ўринда бораётган клуб 3-поғонадаги "Бетис"дан атиги 2 очко орқада, бироқ мухлислар барибир 1- ва 2-ўринларни бегона қилмайдиган классико курашини қумсашаётган бўлса, ажабмас.

Агар испан футболига мухлислик қилиш деганда, юқоридаги икки гегемон клубга эмас, Атлетико" ва "Севилья"нинг ўйинларига мухлислик қиламан. Сабаби, ушбу жамоалар "қаймоқранглилар" ва "кўк-анорранглилар"га доимий бошоғриқ бўлишади ва бу ғарбий европадаги мамлакат чемпионатининг янада шиддатлироқ ўтишини таъминлаб беради. Қолаверса, бу клубларнинг Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидаги натижалари ҳам юқоридаги фикримни тасдиқлайди.

Пандемия нафақат "Барселона" сингари клубларга, балки жуда кўпчилик инсонларга ҳам салбий таъсирини ўтказди. Бу офатдан қачон қутулишимиз даргумон, энди унга мослашиш талаб этилмоқда. Истайманки, "Барселона" сингари бунинг жабрдийдасига айланмаслиги ҳамда қизиқарли, рақобатдош ва томошабинлар жозиба бағишлайдиган футболдан айрилиб қолмайлик. 


Оқил Абдубарноев

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика