Latest news

23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  0 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  2 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  21 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  13 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  2

Аскер “Сўғдиёна” қизларини “чопдими”? News

Аскер “Сўғдиёна” қизларини “чопдими”?

Аёллар Олий лигасида ҳам мавсум ҳал қилувчи паллага кирди.

Бугун “Севинч”га имкониятни бой берган “Сўғдиёна-W” жамоаси чемпионлик учун курашдан бутунлай чиқди. “Геолог” стадионида ўтган ўйиндан кейин Жиззах клуби ҳакамлик борасида жиддий эътирозлар билдирди. 

“Championat.asia” вазиятни ўрганиб, баҳсли вазиятларни   таҳлил қилди. Қуйида сайтимизнинг ҳакамлик бўйича эксперти Илья Обломовнинг эпизодларга муносабати билан танишасиз.

1-эътироз: “Севинч” вакили Лайло Тилавова жарима майдони ичида тўпга қўли билан ўйнаган вазиятда пенальти белгиланмади.

И.О.: 11 метрли нуқта кўрсатилмагани тўғри. Тўп ҳимояланаётган футболчининг қўлига ўз оёқларидан келди. Бу қоидабузарлик эмас, техник хато ҳисобланади. ФИФА тавсиялари бузилмаган.

2-эътироз: Диёра Ҳабибуллаева Лайло Тилавова томонидан йиқитилган вазиятда “Севинч” дарвозаси томон пенальти берилмади.

И.О.: Вазиятнинг мураккаблиги шундаки, офсайд камераси бўлмаса, қоидабузарлик жарима майдони ичида содир бўлганини 100% айтолмайсиз. Бу ерда қанот ҳаками ёрдамга келиши керак.

3-эътироз: Тўп “Сўғдиёна” вакили Нафиса Набиқулованинг қўлига тегган вазиятда масофа яқинлигига қарамай, 11 метрли нуқта кўрсатилди.

И.О.: Кадр ёмон, бошқа ракурс керак. Аммо қўлнинг тўпга томон ҳаракати бор. Бунақа вазиятда тўп қўлга тегса, пенальти белгиланади. Масофага қараб ўтирилмайди.

Хуллас, Обломов 3та баҳсли вазиятнинг иккитасида Нажафалиевни ҳақ деб топди. Бир эътироз офсайд камерасидан олинган кадр йўқлиги туфайли бўш қолдирилди. Қуйидаги фотосурат орқали унга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

Шундан келиб чиқсак, Аскер “Сўғдиёна-W”ни “ўлдирди” дейиш хато бўлади. Аммо бунга қадар Жиззах клубига нисбатан чиқарилган адолатсиз қарорларни инкор қила олмаймиз. Масалан, аёллар футболидаги энг тажрибали реферимиз айнан “Сўғдиёна”нинг очко йўқотишига сабаб бўлган қўпол хатоси туфайли узоқ муддатли дисквалификация олди...

Хуллас, 2021 йилда “Олтин дубль” қайд этиб, бу йил Осиё чемпионати ғарбий минтақасини ютган жиззахлик қизлар ички майдонда бронза медаллар билан чекланадиганга ўхшаб туришибди.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика