Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

“Asian Fight - 2017”: 30 август куни матбуот анжумани бўлиб ўтади News

“Asian Fight - 2017”: 30 август куни матбуот анжумани бўлиб ўтади

Tags :  Asian Fight
Ҳурматли ҳамкасблар! Сизга маълумки, жорий йилнинг 9 сентябр куни Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида Пенчак силат спорт турнинг профессионал йўналиши бўлган микс силат“ бўйича жанг оқшоми бўлиб ўтади.

“Asian Fight - 2017” халқаро спорт турнири ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан 30 август, чоршанба куни “Asian Fight - 2017” ташкилий қўмитаси барча ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этади. Матбуот анжуманида “Asian Fight - 2017” ташкилий қўмитаси аъзолари яъни Ўзбекистон Пенчак силат федерацияси ва “Sunrise Entertainment” масъулияти чекланган жамияти рахбарлари билан турнирга оид тайёргарлик жараёни ва фахрий меҳмонларнинг ташрифига доир хабаралар ОАВга маълум қилинади.  30 август куни “Алишер Навоий” номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида соат 10:00 да бошланадиган матбуот анжуманига барча турдаги ОАВ вакилларини таклиф этамиз.

Шунингдек, Аккредитациядан ўтиш учун www.sunriseentertainment.uz сайтига кириб, аккредитация бўлимидан ўрин олган онлайн-аризани тўлдириш зарур бўлади. Шундан кейин турнир Ахборот хизмати вакиллари Сиз билан боғланади.

Аккредитациядан расман ўтиш учун онлайн-аризадан ташқари қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
- Иш жойидан расмий хат;
- аккредитациядан ўтувчи ходимнинг паспорт нусхаси;
- 4 дона рангли фотосурат (3х4)

Турнирни ёритишга рухсат бериладиган ОАВ сони чекланган:
- ҳар бир газета ва журналдан 2 нафар;
- ҳар бир радиостанциядан 2 нафар;
- ҳар бир интернет сайтларидан 2 нафар;
- ҳар бир телеканалдан 4 нафар ходим рўйхатдан ўтади.

Изоҳ: Ўзбекистон ҳудудидаги барча мустақил журналистлар ва блоггерлар ҳам аккредитациядан ўтишлари мумкин.
 
Аккредитациядан ўтиш жараёни 1 сентябр кунига қадар давом этади.
Батафасил маълумот учун: Жамшид Ҳожиакбаров (+99890188-64-44)


“Asian Fight - 2017”  Ахборот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика