Latest news

22:36Элит ОЧЛ. "Ал Насср" – "Ал Айн". Роналду асосий таркибда  0 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  2 21:50"Ҳакамларнинг барча қарорлари тўғри" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  198 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  12 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  5 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   3 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  5 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  9 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  9 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   4 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  14 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5

Ашурматовнинг терма жамоа ва клубдаги фаолияти ҳақида News

Ашурматовнинг терма жамоа ва клубдаги фаолияти ҳақида

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоамиз яқинда Таиландда ўтказилган “Қирол Кубоги”да муваффақиятсиз натижа кўрсатди.
Шу боис бош мураббий Шуҳрат Мақсудов истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига эса Бахтиёр Ашурматов тайинланди. “Навбаҳор” устози мураббийлик фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан у тўғри йўналишда ишлаётгани учун ҳам барчанинг меҳрини қозонишга муваффақ бўлмоқда. Унинг Ўзбекистон U-22 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишида бир қатор сабаблар муҳим роль ўйнади. Авваламбор, у мураббий сифатида ғалабаларга чанқоқ. Доим изланишда ва ўсишда давом этаётгани диққатга сазовордир. Футболга янгича ёндошув, янгича ўйин услубини олиб киришга уринаётгани учун ҳам ёш мутахассисни муҳим вазифага тайинладилар.  
Яхши биласиз, қўқонлик ушбу мураббий Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штабида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. “Навбаҳор”даги меҳнати орқали ҳам у ўзининг тиришқоқлиги, талабчанлиги билан кўпчиликнинг меҳрини қозонди. Қисқа фурсатларда ўсишга эришаётгани учун ҳам футболимиз раҳбарияти бу лавозимга унинг номзодини маъқул кўришди.



“ТЕРМА ЖАМОАНИ БОШҚАРИШ ШАРАФ”
-   Кутилмаганда менга 22 ёшгача бўлган терма жамоамизни бошқариш таклифини билдиришди. Бу мен учун ниҳоятда масъулиятли вазифа ҳисобланади. Қандай ишга киришганимни яхши ҳис қилиб турибман. Қандай бўлмасин натижа кўрсатишимиз ҳамда мухлисларимизнинг меҳрини қозонишимиз керак. Бундан буёғига қаттиқ ишламасак бўлмайди. Осиё чемпионати саралаш ўйинларига кам вақт қолди. Бир ойдан кейин Бангладешда айнан саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Бизнинг гуруҳимизда Бангладеш, Ҳиндистон ва Сурия терма жамоалари жой олган. Кўпчилик ҳиндларда футбол яхши ривожланмаган деб фикр билдиришлари мумкин. Лекин мен бунга қўшилмаган бўлардим. Охирги йилларда улар ҳам ўсишга эришишяпти. Умуман олганда, Осиёда футбол жадаллик билан одимлаяпти. Шу боис аксарият жамоалар футбол ўйнашни ўзлаштириб боришмоқда. Сурия эса аввалдан жисмонан бақувват футболчиларига эга. Табиийки, уларга қарши ўйинимиз ҳам осон ўтмайди. Ҳозирги пайтда ҳам “Навбаҳор”да, ҳам терма жамоада ишлаш қийин бўлмайдими, деган савол билан кўпчилик қизиқяпти. Тушуниб турибманки, менга осон кечмайди. Лекин яна қайтаришим керакки, бу таклиф мен учун кутилмаганда рўй берди. Бундай терма жамоада ишлашни ўзим учун шараф деб биламан.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Ашурматов 22 ёшли терма жамоа бошқарувига тайинлангач, унинг “Навбаҳор”даги фаолияти қандай кечади? Биласиз, бунгача миллий терма жамоада ҳам ишлагани сабабли кўпинча клуб билан бирга бўла олмаганди. Энди бўлса унга олимпия терма жамоасини ишониб топшириши натижасида клубни тарк этади деган гап-сўзлар ҳам кўпайиб қолганди. Бу вазиятга унинг ўзи аниқлик киритиб берди.



“НАВБАҲОР”ДАГИ ИШИМНИ ДАВОМ ЭТТИРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИМ”
- Шундай пайтда “Навбаҳор”ни тарк этиб, бошлаган ишимни давом эттира олмаганимда хунук иш бўларди. Олипмия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганимдан кейин наманганлик кўплаб мухлислар менга қўнғироқ қилиб жамоадан кетиб қолмайсизми деб сўрашяпти. Бу борада улар клуб раҳбарларига ҳам мурожаат қилишмоқда. Уларнинг менга ишонч билдиришаётгани албатта қувончлидир. Вазиятни ҳар томонлама ўйлаб чиққан ҳолда “Навбаҳор”даги ишимни ҳам давом эттиришга қарор қилдим.

Чунки терма жамоамиз март ойидаги саралаш ўйинларини ўтказиб олганидан кейин бошқа расмий мусобақалар ўтказилмайди. Клуб билан бир-бирига халақит қилмайдиган пайтларга эса йиғинлар белгиланади. Чемпионатимиз маълум танаффусга чиққан кезларда терма жамоамизнинг машғулотлари бўлиб ўтади. Яна шуни ҳам қўшимча қилишим керакки, ўтган йилги футболчилар ва бу йил янги келган ўйинчилар айнан менга ишониб “Навбаҳор” билан ҳамкорлик қилишга рози бўлишган. Бундай вазиятда клубдан кетиб қолсам уларнинг ҳамда мухлисларнинг олдида ишончни йўқотиб қўйган бўламан. Шунинг учун иккала жойда фаолият олиб боришга қарор қабул қилдим. Лекин март ойида саралаш баҳсларида қатнашишимизни инобатга олиб, клубга яна бирорта малакали мутахассисни жалб қилмоқчимиз. Мен йўқлигимда ҳам бемалол “Навбаҳор”ни бошқариб турадиган мураббийни таклиф қилмоқчимиз. Айни пайтда бу масала бўйича иш олиб бориляпти. Агар муносиб номзодни топа олсак, бу вазиятдан чиқиб кетамиз деб ўйлайман.

Умуман олганда, Бахтиёр Ашурматов ёш бўлса-да, ўз соҳаси бўйича тобора ривожланишга эришиб бормоқда. Унинг энди олимпия терма жамоасини бошқариши фаолиятида олдинга ташланган навбатдаги қадам бўлиб хизмат қилади. Бу эса унга бўлган масъулиятни янада оширади.



“ИШОНЧГА НАТИЖА БИЛАН ЖАВОБ БЕРИШ КЕРАК”
- Айтиб ўтганимдек, менга катта масъулиятли ишни топширишди. Футболимиз раҳбарларининг ҳам мендан умиди катта. Уларнинг ишончини оқлашим учун ҳали кўп меҳнат қилишим керак. Шуни айтишни истардимки, бу ишончга фақат ижобий натижа билан жавоб беришим лозим.

Агарда натижа кўрсата олмасак, барча қилган меҳнатларимиз ўз қийматини йўқотади. Шунинг учун қаттиқ курашишимизни тушуниб турибман. Аввало, менга билдирилган ишонч учун раҳбарият олдида қарздор бўлиб қолдим. Ёш бўлишимга қарамасдан, менга жиддий вазифани топширишди. Энди эса чиройли ва ижобий натижалар билан бунга муносиб жавоб беришимиз керак. Терма жамоада менга кимлар ёрдам бериши борасида ҳали тўлиқ муҳокама қилганимиз йўқ. Алексей Евстафеев кўп йиллардан бери ёшлар билан ишлаб келяпти. Қолаверса, Осиё чемпионати саралашигача вақт ҳам оз қолмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда, ҳозирча мураббийлар штабида ўзгаришларга қўл урмай туришимиз ҳам мумкин. Шу кунларда яна раҳбарлар билан учрашаман. Агар мураббийлар штабига ўзгартириш киритилиши керак бўлса, буни амалга оширамиз.

Яна шуни ҳам айтиш керакки, Ашурматовнинг мураббийликда янги босқичга чиқаётгани нафақат ўзининг балки, “Навбаҳор”нинг ҳам ютуғи бўлиб хизмат қилиши турган гап. Бу борада наманганлик мухлислар фахрланса арзийди. Чунки Ашурматов “Навбаҳор”даги меҳнатлари орқали шу даражага чиқди. Шу боис унинг олимпия терма жамоасини бошқаришини бемалол Наманган футболининг ўзига хос ютуғи сифатида эътироф этсак арзийди.



“НАМАНГАНДА ИШЛАЁТГАНИМ МЕНГА ОМАД КЕЛТИРЯПТИ”
-   Ҳар доим айтиб келганман: “Навбаҳор”нинг ажойиб мухлислари бор. Қисқа вақт ичида бундай даражага кўтарилишимда наманганлик ишқибозларнинг ҳиссаси катта. Чиндан ҳам бу тайинланув Наманган футболининг ҳам ютуғи саналади. Охирги пайтларда “Навбаҳор”дан терма жамоаларга мураббий ёки футболчиларни чиқиши кам даражада эди. Ўтган йили биз яхши жамоани тузишга ҳаракат қилдик. Чемпионат баҳсларида “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф”, “Бунёдкор” каби етакчи клубларга жиддий қаршилик кўрсатдик. Ушбу ўйинларимиз орқали раҳбарларнинг эътиборига тушган бўлишимиз мумкин.

Менинг ютуқларимда “Навбаҳор” клуби ва унинг мухлисларининг ҳиссаси жуда катта. Наманганда иш бошлашим менга омад келтиряпти. Шунинг учун жамоага ва ишқибозларга миннатдорлигимни билдираман. Наманган футболига ҳеч қачон бефарқ бўла олмайман. Олдимда турган биринчи вазифа Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этишдир. Бундан ташқари “Навбаҳор” билан ҳам юқори ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилиб қўйганмиз. Бу борада маҳаллий мухлисларнинг ишончи юқори бўлиб турибди. Биз жиддий ишлашимиз керак. Меҳнат қилишдан сира ҳам қочмайман. Мураббийлар штаби билан тинимсиз равишда изланишда бўламиз.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ашурматов бошчилигидаги “Навбаҳор” янги мавсумга жиддий равишда тайёргарлик кўрмоқда. Ўтган йилги натижадан яхшироғини қайд этиш илинжида чемпионатга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўришаётгани эътиборга моликдир. Бу борада бош мураббий селекция жараёнига ҳам жиддий эътибор қаратган. Шу кунгача бир қатор ажойиб футболчилар таклиф қилиниши эвазига таркибдаги рақобат бир мунча кучайтирилди. Ҳозирда ҳам селекция ишлари давом эттирилмоқда. Бу борада бош мураббийнинг ўзи шундай деди:



“ЯРИМ ҲИМОЯМИЗДАГИ РАҚОБАТ КУЧАЙИБ КЕТДИ”
- Навбаҳор”нинг селекциясидан қайсидир маънода қониқиш бор ёки йўқ десам ҳам бўлаверади. Нимагаки, ҳимоямиз бироз заифроқдек кўринмоқда. Ярим ҳимоя чизиғимизда эса рақобат кучайиб кетди. Мудофаа чизиғи учун ўзимиз хоҳлаган футболчиларни қўлга кирита олмадик. Шу томонлама камчилик борга ўхшаб кўриняпти. Дарвозабон масаласида айрим вариантларни ўйлаб қўйганмиз. Ҳозирда таркибимизда болгариялик посбон шуғулланяпти. Агар у билан келишувга эришсак фаолиятини шу ерда давом эттиради. Мабодо, бир тўхтамга кела олмасак, ўрнига бошқасини таклиф қиламиз. Бу борада қўшимча вариантни ҳам тузиб қўйганмиз. Вақтимиз кам қолаётган бўлса-да, барибир ҳимоя чизиғига яна футболчи излаб кўрамиз.

Георгиев Туркияда терма жамоаси билан машғулотларда иштирок этиб яна сафимизга қайтиб келди. Аммо ҳозирча у билан ҳам масала очиқ турибди. Чунки юқорида айтганимдек, ярим ҳимоямизда рақобат кучли. Агар Георгиев маҳаллий футболчиларимиздан устун эканлигини исботлай олса, албатта шартнома тузамиз.


ФИРДАВСХОН
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика