Latest news

23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  1 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  7 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  3 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  20 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  169 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб,, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  28 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39 19:45Италия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  8 18:50Дарвозалар ишғол қилинмаган ОКМК - "Шўртан" учрашувидан галерея  0 18:25"Арсенал" Гёкереш борасида "Спортинг" билан музокараларни тўхтатиб қўйди, нега?  2 17:57Украиналик футболчи ПСЖ билан келишувга эришди  3 17:28Тер Штеген янги клубига ўтишга яқин  10

Ашурматов “Рубин”даги илк интервьюсида: “Кучли томонларимга мураббий ва мухлислар баҳо беришади” News

Ашурматов “Рубин”даги илк интервьюсида: “Кучли томонларимга мураббий ва мухлислар баҳо беришади”

Ўзбекистон МТЖ аъзоси Рустамжон Ашурматов “Рубин”га ўтгани ҳақида фикр билдирди.

Қозонликлар кеча расман Ашурматов билан 3,5 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилишди.

“Рубин”га ўтганимдаги илк ҳис-туйғуларим шунчаки супер. Анчадан бери кучли лигада ўйнашни орзу қилардим. Шу туфайли, “Рубин”га келганимдан жуда хурсандман. Ёзда улар менга таклиф билан чиқишганди, аммо клуб билан шартномам бор эди, шунинг учун бу ерга олдинроқ кела олмадим. Ҳамюртим Умарали Раҳмоналиев ҳам бу ерга келганига кўп бўлмади, шу туфайли, албатта, бир-биримизга ёрдам берамиз. Умуман олганда ҳамма билан яхши муносабатдаман.

Ажойиб тарзда кутиб олишди. Футболчилар ва мураббийлардан бундай муносабатни кутмагандим, жуда ёқимли бўлди. Бу жамоада анчадан бери ўйнаётганга ўхшайман. Марказий ҳимоячиман. Ўйлашимча, улар мен шу позицияда ўйнатишади. Мен учун кучли томонларим ҳақида гапириш қийин. Бунга мураббий ва мухлислар баҳо беришсин”, дейди Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг номдор клубига Юрий Уткульбаев мураббийлик қилмоқда. "Рубин" айни вақт МФЛда 37 очко билан 3-ўринда бормоқда. Улар мавсумнинг иккинчи қисмидаги илк расмий учрашувини 5-март куни сафарда аутсайдерлар қаторидаги "Кубан"га қарши ўтказади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика