Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"
28 jul 2024 13:31
News
Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"
"Рубин" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов мамлакат олимпия терма жамоасининг Париждаги Олимпиададан чиқиб кетганига муносабат билдирди.
"Шу ўйин билан параллель равишда "Зенит" билан ўйнадик. Ўйиндан сўнг дарҳол кийим алмаштириш хонасида телефонимни олдим ва Миср (0:1)га қарши ўйин натижасини кўрдим. Афсус, Ўзбекистон Олимпиададан чиқиб кетди, жамоа Испания (1:2) билан яхши ўйнади ва бемалол дурангга эришиши мумкин эди, аммо бир озгина етишмади. Олимпиада олдидан плей-оффга катта умид боғланганди", — деди Ашурматов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ Париж-2024 гуруҳ босқичида 2 турдан сўнг бирорта очко тўплай олмаган ҳолда гуруҳдан чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Link :
Source : Metaratings.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments