Latest news

01:20Қозоғистон УЕФА президентининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда  0 00:59Миржалол Қосимов: "Кечирасиз, кейинги ўйинимиз чемпионат доирасида бўлиб ўтади, кубок эмас"  1 00:27Ла Лига. "Реал Мадрид" "Хетафе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)   4 00:05Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимдаги ҳисоб ортиқча хотиржамлик берди"  4 23:45"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда  5 23:30АПЛ. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар маълум!  1 23:25А Серия. “Парма” ўз уйида “Ювентус”ни мағлубиятга учратди  3 23:22Италия кубоги. "Интер" – "Милан" (онлайн ҳисоб)   6 23:04Улуғбек Бакаев: "Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. "Навбаҳор"га қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз"  5 22:35БАА. "Ал Батеҳ" "Ал Васл"га ютқазган ўйинда Ғаниев ассист қайд этди  0 22:30Тебас лавозимидан четлатилиши мумкинлигинидан хавотирланмаяпти. "Реал" Ла Лига президенти устидан шикоят киритганди  3 22:14Ўзбекистон Кубоги. Олмалиқдаги "отишма"да ОКМК камбэк эвазига "Насаф"дан устун келди  76 22:00"Ман Сити" Коштани 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда  3 21:40Рэшфорднинг келажаги мавсум якунлангач маълум бўлади  0 20:45"Барселона" ўз бош мураббийи билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0

Ашаддий мухлиси бобоси бўлган, "Вильярреал" тимсоли — Торрес билан танишамиз News

Ашаддий мухлиси бобоси бўлган, "Вильярреал" тимсоли — Торрес билан танишамиз

"Вильярреал" чоршанба тунида Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида "Юве"га 3та гол урди ва кейинги босқчига йўл олди.

Тўғри, ҳозирча 2006 йилдаги жамоани кўрганимиз йўқ, аммо клуб шунга қараб интилмоқда. Эмери шогирдлари бюджети томондан рақибидан 3 баробар орқада эди (138 млн - 440 млн). Учрашувда голлардан бирини жамоанинг муҳим футболчиларидан бири, марказий ҳимоячи Пау Торрес урди. Шу сабабли, бугун у билан яқиндан танишишга қарор қилдик.

У Вильярреалда туғилиб, вояга етди, оиласи шаҳарда яшайди. Паунинг амакиси 1980-йилларда "Вильярреал" сафида тўп тепган, акаси эса академияда шуғулланган. Бироқ Торреснинг асосий ва шахсий (!) мухлиси — бобоси Мануэль эди. Айнан Мануэль набиралари Пау ва унинг акаси Жордини академиядаги машғулотларга олиб борарди. У бирорта ўйинни ҳам ўтказиб юбормасди ва ҳаттоки, дам олиш куни бўлишига қарамай, болаларни катталар жамоалари баҳсларига ҳам олиб борган. Жорди профессионал футболга ўта олмаган ва бугунги кунда болаларни шуғуллантиради. Бироқ Паунинг келажагига бобоси ҳеч ҳам шубҳа билан қарамаган ва доим у муҳим ўйинчи бўлишига ишонган.

"Пау ажралиб турарди — ўша пайтлари ҳам, ҳозир ҳам тўп билан ишончли тарзда муомала қилади. Шу сабабли, у барча нарсани уддалайди деб ўйлардим", — дейди Мануэль.

Бобоси Паунинг ёшлигидан барча ўйинларини томоша қилган ва ҳозир ҳам набирасининг ҳеч бир баҳсини ўтказиб юбормайди. Фақат битта истисно: ковид билан боғлиқ чекловлар туфайли 86 ёшли Мануэль Гданьскда бўлиб ўтган Европа Лигасининг ғалабали финалини кўра олмаган.

"Мен энди саёҳат қилолмайман, ахир 86 ёшдаман. Шу сабабли, финални уйда телевизор орқали аёлим билан томоша қиламан", — деган эди "МЮ"га қарши ўйиндан олдин маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан бирига Паунинг бобоси.


Торрес Вильярреални қулай маскан дейди. Ҳамон болаликдаги дўстлари билан учрашиб туради

Европа Лигаси финалидан аввалроқ Торрес журналист Гильем Балагега шундай деган эди:

"Вильярреал — оилавий шаҳар. Бу ерда кўпчилик бир-бирини танийди. Сизнинг бирор қариндошингиз бўлса, у албатта шаҳардаги бошқа бир инсоннинг қариндошининг қариндоши бўлиб чиқади".

"Мен Сан-Паскуаль майдони яқинида, онамнинг уйида яшаганман. Ўша ердан мактабга борардим. Баъзида амакимникида меҳмонда қолар эдим. "Локдаун" режими пайтида мен Вильярреалда яшадим. Лекин ўзимни эркинроқ ҳис қилиш учун каттароқ уйга кўчишга қарор қилдим ва шаҳардан кетишимга тўғри келди. Аммо шаҳарга борсам, ўзимни одатдагидек тутишга ҳаракат қиламан. Имкон бўлди дегунча, дўстларим билан учрашаман. Ўзини эркин ҳис қиладиган жойга бориш, у ерда аслидек бўлиш, дўстлари билан шунчаки суҳбатлашиш — бу жуда қимматли нарса. Улар менинг футболдаги ютуқларимга оддий қарашади — чунки уларга ўзининг муваффақияти етарли. Менда болалигимдан "Вильярреал" футболкаси бўларди. Ўша дамлар эсимда, клуб эндигина Примерага чиққан ва доим кимнидир Испания термасига жўнатишга уринарди — Маркос Сенна, Бруно Сориано, Санти Касорла. Менда Капдевила ва Форлан билан тушган расмларим бор".

Энди эса Пау Торреснинг ўзи "Вильярреал" термага юборадиган футболчига айланди.


Ёш ҳимоячидан ташқари, Евро-2020да Испания термаси сафида "Вильярреал"нинг яна бир тўпурари Жерар Морено ҳам тўп тепди.


Пау шериги билан Ла Лигага қайтган жамоасини табриклаш учун майдонга югуриб чиқади (кадрлари ҳам бор!)

Маҳаллий аҳоли орасида анчадан буён "Вильярреал"нинг ўз афсонаси бор — жамоанинг собиқ сардори Бруно Сориано. У Вильярреалдан бир неча километр узоқда бўлган Артана қишлоғида туғилган. Сориано жамоада 14 йил тўп тепган, икки бор клубини Европа Лигаси ярим финалигача олиб чиққан, Сегундада ҳам жамоасини қўллаб-қувватлаб, биргаликда Ла Лигага қайтган ва жиддий жароҳатларни ҳам бошдан ўтказган. Торреснинг кумирларидан бири ҳам айнан Бруно эди. Шу сабабли, у билан бирга ўйнаш Пау учун ҳақиқий орзу эди.

"Мен "Вильярреал"даги илк ўйинимдан сўнг, Бруно Сориано билан бирга ўйнаган кунимни фаолиятимдаги биринчи голни урганимдан ҳам яхшироқ эслайман", — тан олганди Пау.

Ўтган йили фаолиятини тугатган Сориано Европа Лигаси финалига Торресни ажойиб тарбияли суҳбат билан кузатиб қўйганди. Ва, албатта, футболчини мақтаб қўйишни ҳам унутмаган: "Сен қандай ривожланишинг кераклигини яхши биласан. Қисқа вақт ичида кийиниш хонасида сени ҳурмат қилишларига эриша олдинг".



Бруно ва Торрес ўртасидаги яна бир ажойиб воқеа. 2013 йили жамоа ўз сардори Сориано билан Сегундадан олий дивизионга қайтди. Майдонга югуриб келган мухлислар ва академия ўйинчилари футболчилар билан бирга ғалабани нишонлашганди. Улар орасида Пау Торрес ва Альфонсо Педраса ҳам бор эди:




Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика