Latest news

11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  4 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   3 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  13 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  6

AS: «Реал»Серхио Рамосни 65 млн еврога сотишга тайёр News

AS: «Реал»Серхио Рамосни 65 млн еврога сотишга тайёр

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос клуб президенти Флорентино Перес билан келишмовчилик сабабли Мадридни тарк этиши мумкин.

«Реал» Испания термасининг 27 ёшли ҳимоячисини 65 миллион еврога сотишга тайёр, деб ёзади AS.

Манбанинг айтишича, бу келишмовчилик август ойидан бери давом этмоқда. Барчаси Рамоснинг янги шартномада амалдагидан кўпроқ маош талаб этгани, акс ҳолда клубни тарк этиши хақида айтиб қўрқитганидан бошланган.

Ўз навбатида «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Рамоснинг ҳаракатларидан ва Чемпионлар Лигаси доирасида "Галатасарой"га қарши учрашувдаги зарур бўлмаган четлатилишдан норози.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2017 йилга қадар давом этади ва унга кўра Серхио 5,5 миллион евро маош олдади.

Аввалроқ "Реал Мадрид" Рамос билан янги шартнома борасида фақатгина 2015 йилга бориб музокара ўтказиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шунингдек, "Манчестер Сити" ва  "ПСЖ" клублари ҳимоячига йиллик 7,5–9 миллион евро маош беришга тайёр эканликларини эълон қилишган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика