Latest news

20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  1 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  10 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  8 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  37 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  18 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  4 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0

Арвеладзелар сулоласининг давомчисини биласизми? News

Арвеладзелар сулоласининг давомчисини биласизми?

Мамлакатимиз чемпионатида ҳар доим грузиялик легионерлар бўлган.

Масалан, айни пайтда Ўзбекистон Суперлигасида 4 нафар грузин тўп тепмоқда: тажрибали Кахи Махарадзе ва "Қизилқум"даги трио (Мате Ватсадзе, Элгужа Григалашвили, Гиорги Кухианидзе). Сўнгги йилларда юртимизда ишлаган номлардан энг каттаси, шубҳасиз, Шота Арвеладзе эди. Унинг "Пахтакор"даги 3,5 йиллик фаолияти давомида укаси Арчил ҳам ёнида бўлди. 

Эгизакларнинг футболчилик фаолияти ҳақида гап кетса, беихтиёр "Трабзонспор", "Аякс" ёки "Кьёлн" хаёлга келади. Аммо Шота ва Арчилнинг акаси — Реваз ҳам футбол ўйнагани, Германияда тўп тепгани-ю Грузия футбол федерацияда вице-президент ва бош котиб сифатида ишлаганини кўпчилик билмайди.

Бугун мазкур сулоланинг футбол ўйнаб кетган ягона давомчиси ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Унинг исми Вахтанг (ёки қисқача Вато) Арвеладзе.

Вато юқорида номини тилга олганимиз Реваз Арвеладзенинг кенжа фарзанди ҳисобланади. У 1998 йилнинг март ойида Хомбургда (Германия) туғилган. Боиси шундаки, ўшанда Вахтангнинг отаси Реваз легионер сифатида ушбу шаҳар жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди.

Вато футболдаги илк қадамларини Грузияда ташлади. Кейин 2014 йилда Туркиянинг "Қосимпошо" клуби таркибига қўшилиб, ёшлар жамоасида 1 мавсум ўтказди. Маълумот учун, Шота Арвеладзе бу пайтда "Қосимпошо" бош мураббийи сифатида ишлар эди. 

Катта футболдаги дебютини Тбилисига қайтиб "Локомотив" таркибида ўтказган Вато 2018-2020 йилларни Польша чемпионатида ўтказди. Бу орада Грузия миллий жамоаси сафида майдонга тушишга ҳам улгурди.

У 2020 йилнинг сентябрида Туркия Суперлигасига кўчиб ўтди ("Фотиҳ Карагюмрук" таркибига). Ўшанда турк матбуоти "Трабзонспор" афсонаси Шота Арвеладзенинг жияни Туркияга қайтганига урғу қаратган эди.

Бироқ, Вахтангнинг Суперлигадаги фаолияти ҳозирча жуда омадсиз чиқяпти. Деярли 1 йил ортда қолган бўлса-да, ҳамон дебют голини уришга улгурмади. Эътиборлиси, у марказий ҳужумчи ҳисобланади. Ватонинг айни пайтда "Фотиҳ Карагюмрук" билан 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномаси бор. Трансфермаркт портали уни 250 минг еврога баҳоламоқда.

Қанчалик яхши ёки ёмон футболчи бўлмасин, Вато Грузиядан чиқиб, Европада муваффақиятга эришган Арвеладзелар оиласининг яшил майдондаги ягона давомчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, 2007 йилда бу оила "Arveladze Foundation"ни ташкил қилган эди. Ушбу фонд Грузиядаги кам таъминланган оилаларда туғилган истеъдодли болаларни моддий жиҳатдан рағбатлантириб келмоқда.

“Пул унумли эмас, кўп пул унумли” – Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни нега тарк этди?

Author :
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика