Latest news

22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  275 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  7 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   5 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  7 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  37 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  118 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Арвеладзе ва Канчельскиснинг статистикасига назар News

Арвеладзе ва Канчельскиснинг статистикасига назар

Суперлиганинг 8-тур доирасидаги марказий баҳсда чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор" ҳамда "Навбаҳор" ўзаро тўқнаш келмоқда.

Биз эса ушбу жамоаларни бошқариб бораётган хорижлик мутахассисларнинг статистикасига назар соламиз.

Шота Арвеладзе қўл остида "Пахтакор" бугун 67-ўйинини ўтказади. "Пахтакор" грузиялик мутахассис қўл остида ўтказилган 66 учрашувнинг 44тасида ғалаба қозонган, 12 дуранг ва 10 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 120-49.

Арвеладзе бошқарувидаги "Пахтакор"ни ички чемпионатда атиги 7 беллашувда мағлуб этишган. Шунингдек, 2 маротаба ОЧЛ доирасида ва 1 бор Ўзбекистон Кубогида Шота Арвеладзе мағлубият аламини татиб кўрган. Арвеладзе жамоасини мағлуб этган мутахассисларга назар соладиган бўлсак, бу ишни Илҳом Мўминжонов ва Андрей Фёдоров икки маротадан уддалашган. Шунингдек, Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов ва Улуғбек Бақоев ҳам Арвеладзе қўл остидаги "Пахтакор"ни мағлуб этган.

Бахтиёр Ашурматов эса Ўзбекистон Кубоги финалида Арвеладзе жамоасини таслим этишни уддалаган.

Арвеладзе эса чемпионатда ҳозиргача тўқнаш келган ҳамкасблари ичидан фақатгина Андрей Канчельскис жамоасини мағлуб этишга улгурмаган. Қолган барча мутахассислар бошқарувидаги жамоалар устидан ғалаба қозонилган.



Арвеладзе "Пахтакор" рулида қозонган ғалабаларининг 37тасини чемпионатда, 4 тасини ОЧЛ доирасида ва 3 ютуқни Ўзбекистон Кубогида қўлга киритган. Учралган мағлубиятларнинг 7таси чемпионатда, 2та ОЧЛ доирасида ва 1 маротаба Ўзбекистон Кубоги финалида руй берган.

Арвеладзе ҳозирча бирга тўқнаш келган ўзбек мутахассислари орасида Бахтиёр Ашурматовни мағлуб этмаган. Мазкур мураббийлар ҳозирча фақатгина Ўзбекистон Кубоги финалида дуч келишган ва унда АГМК ғалаба нашидасини сурганди. Чемпионатда эса Арвеладзе & Ашурматов дуэли ҳали руй бергани йўқ.

Андрей Канчельскис эса ҳозиргача "Навбаҳор" рулида 14 ўйинда ишлашга улгурди. Россиялик мутахассис қўл остида наманганликлар 6 ғалабага эришишди, 3 дуранг ва 5 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 16-14.



Канчельскис ҳозирча 2 маротаба "Бухоро"ни енгди ва шунингдек бир мартадан "Насаф", "Сўғдиёна", "Сурхон" ва "Бунёдкор" устидан ғалаба қозонди. "Локомотив"дан қаторасига 3 ўйинда мағлубиятга учралди. Шунингдек, "Металлург" ва "Бунёдкор" ҳам Канчельскиснинг "Навбаҳор"ини ютган жамоалар қаторида. Дуранг эса "Қўқон-1912", "Динамо" ва "Пахтакор" билан қайд этилган.

Канчельскис ҳозирча Андрей Фёдоров, Вадим Абрамов, Андрей Шипилов, Нўъмон Ҳасанов, Даврон Файзиев ва Шота Арвеладзе каби мутахассисларни мағлуб этолмаган.

Канчельскис "Навбаҳор"га келгач Улуғбек Бақоевнинг иккита жамоасига қарши тўқнаш келиб, жами 3 маротаба ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. Ўтган йили "Бухоро"ни 2 маротаба ва жорий мавсум "Сўғдиёна"ни таслим этди. Шунингдек, Канчельскис Миржалол Қосимов, Андрей Ммкляев ва Рўзиқул Бердиевни мағлуб этган.

Шота Арвеладзе ва Андрей Канчельскиснинг Ўзбекистон чемпионатидаги ҳозирча ягона бўлиб турган тўқнашувида ғолиб номи аниқланмаганди. Бугун эса ушбу хорижлик мутахассисларнинг ўзаро тўқнашувининг 2-серия гувоҳига айланамиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика