Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Арвеладзе: "Треблга ҳаракат қилиб кўрамиз" News

Арвеладзе: "Треблга ҳаракат қилиб кўрамиз"

Ўзбекистон Суперлигасининг 16-тур «Пахтакор» ҳамда «Бухоро» учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Шота Арвеладзе қатнашди.

Бугун йигитларни мақтаб ўтмоқчиман. Илк дақиқаларданоқ биз кутган ўйинни намойиш этишди. Охирги кунларда жуда хавотир олаётгандим. Сабаби, бизни эртага кўплаб тадбирлар кутиб турибди. Шу боис, қанчалик қайғули ва фожиали бўлмасин эртанги кунни бугунгидек яхши кайфият билан ўтказамиз. Барчаси клубни севганимиз ва «Пахтакор»ни  яхши кўрганимиз учун албатта. Бугунги ўйинда рақибга, мухлисларга кўрсатган чиройли ўйини учун футболчиларимни олқишламоқчиман. Баҳснинг бошидан то охиригича ўйинни назорат қилдик ва 5та гол уришга эришдик. Ҳали бизни яна 10та тур ва Кубок учрашувлари кутиб турибди. Мен ўйиндан олдин сценарий ёзмайман. 1:0 бўлганида ҳам рози бўлган бўлардим. Ҳа 5:0 ҳам ишонч беради. Яна 30 очко олишимиз зарур. Жамоамизда муҳит ажойиб, рақобат ҳам етарли даражада. Балки, кимдадир пасайиш бўладиган бўлса, уни алмаштирармиз. Жадвалга эътибор қиладиган бўлсак, қолганлардан анча ўзиб кетганмиз. Аммо бошқа клублар ўртасидаги фарқ унчалик катта эмаслигини кўришимиз мумкин. «Пахтакор»дек жамоа қандай мусобақада иштирок этмасин, ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Қанчалик қийин бўлмасин Осиё чемпионлар лигасига чиқиш вазифаси биринчи даражага қўйилганди. Кейин эса гуруҳ босқичини ижобий якунлаш. Биз бунга жуда ҳам яқин эдик ва буни жуда ҳам истагандик. Ҳозир плей-оффда ўйнаётган бўлардик балки. Бироқ, асосий вазифа ОЧЛга чиқиш эди. Футболда олдиндан ниманидир башорат қилиш қийин, лекин, биз барча мусобақаларда (Суперлига, Кубок, Лига Кубоги) зафар қучишга ҳаракат қиламиз”, – дейди Арвеладзе.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика