Артём Филипосян: “Насаф” ОФК кубогини қўлга киритишига ишонаман”
22 oct 2021 13:17
News
Артём Филипосян: “Насаф” ОФК кубогини қўлга киритишига ишонаман”
Ҳозирда Филипосян Таиланднинг “Муангкан Юнайтед” клубида ўйнамоқда. Футболчи билан боғланиб, “Насаф”нинг ОФК кубоги финалига чиқиши ва Таиланддаги фаолияти борасида боғландик.
- “Насаф”ни финалга йўлланма олганидан жуда хурсанд бўлдим. Улар ҳақли равишда бунга эришди. Клубнинг барча футболчи ва мураббийлари бу ютуқ билан муборакбод этаман. Финалда ҳам омад ёр бўлишига тилакдошман.
- “Насаф” финалда жиддий рақиб “Ал-Муҳаррақ” клубига қарши майдонга тушади. Собиқ жамоангизни финалдаги имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Финалда имконият 50га 50 деган бўлардим. Финал баҳслари ҳар доимо ҳам осон кечмайди. Чунки бу босқичгга етиб келган жамоа ғолиблик учун борини майдонга ташлайди. Рақиби ҳам чакки эмас. Шундай бўлса-да, мен “Насаф”га тўлиқ ишонаман. Улар Ўзбекистонга ОФК кубокини олиб келишади ва халқимизга тарихий яна бир лаҳзани туҳфа қилишади.
- 2011 йилда сиз “Насаф” билан ОФК кубогида ғолибликни қўлга киритгансиз. Ўшанда жамоа ниманинг эвазига ғолибликни қўлга киритганди?
- Ўша йили таркибимиз жуда кучли эди. Қолаверса, Анатолий Демьяненко “Насаф”ни жуда яхши шакллантирганди. Аҳиллик ва бирдамлик эвазига ўшанжа ғолибликни қўлга киритгандик. Ўша вақтни жуда яхши эслаймиз. Ишонаманки, бу сафар “Насаф” яна чемпионликни қўлга киритади ва халқимизга байрам шукуҳини улашади.
Шу ўринда жароҳат олган Ҳусниддин Алиқулов ҳақида гапирмоқчиман. У финалда иштирок эта олмаслигини эшитиб ҳафа бўлдим. У тезроқ соғайиб кетишига тилакдошман. "Насаф" футболчилари Алиқулов учун ҳам финалда ғолибликни қўлга киритишига ишонаман.
Comments